UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  2 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  12 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  178 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  11 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Иван Бошкович: "Бу ғалаба ёш футболчиларнинг иштиёқи ва "қайноқ қони" эвазига қўлга киритилди деб ўйлайман" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Бу ғалаба ёш футболчиларнинг иштиёқи ва "қайноқ қони" эвазига қўлга киритилди деб ўйлайман"

"Бунёдкор" бош мураббийи Иван Бошкович Coca Cola Суперлиганинг 20-тури доирасида ўтказилган "Навбаҳор"га қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда қийин ўйин бўлди, шундай бўлишини билардик. Рақиб кучли, яхши футболчиларга эга эди. Ўз жамоамга келсак бугун чиройли ўйин кўрсата олмадик. Режамиз ўзгаришига кутилмаган жароҳат сабаб бўлди. Танаффусда яна тактикани ўзгартирдик. Энг асосийси шундай ҳолда ҳам ғалаба қозона олдик. Бу ёш футболчиларнинг иштиёқи ва "қайноқ қони" эвазига қўлга киритилди, деб ўйлайман",- дейди Бошкович. 

- Бугунги VAR ҳақида нима дейсиз? 

- Ҳакамлик ҳақида гапиришим нотўғри бўлса керак. Ҳакамликни баҳолайдиган комиссия бор. Улар ўз ишини қилсин. Ўзбек футболи ривожланиши керак. Барча жабҳаларда, фақат ҳакамликда эмас. Бу ерда кўплаб юқори даражадаги футболчилар кўп. 

- Шунчаки сизнинг фикрингиз қизиқ... 

- Мен VAR томондаман. Нимага? Ўзбек футболида хатолар камроқ бўлиши учун VAR керак. Хатолар бўлади, аммо улар кўпайиб кетмаслиги керак. 

- "Бунёдкор" кўп ўйинларда иккинчи рақамда ўйнайди. Бу халал бермайдими? 

- Биз ҳар бир рақибга алоҳида тайёрланамиз. Бугун олдинги ўйиндаги тактикада ўйнамадик. Таркибимизда бугун неча нафар академиямиз тарбияланувчилари майдонга тушди, улар неча ёшда? Нега шу ҳақда сўрамаяпсизлар? Бугун ёш футболчилар учун катта ғалаба бўлди. Бундай "Навбаҳор"га қарши ғалаба катта натижа.

- Жароҳат олган футболчи Тохир Тўхтасиновнинг ҳолати қандай?

- Менга унинг оёғи синди дейишди ва мавсум тугади. У ўзбек футболининг келажаги.




Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика