Италиялик журналист Либертадорес кубоги финали ҳақида қисқача фикр билдирди
30 ноя 2018 22:30
Янгиликлар
Италиялик журналист Либертадорес кубоги финали ҳақида қисқача фикр билдирди
Албатта, воқеалар ривожи бундай бўлишини кўпчилик кутмаган эди.
Таниқли италиялик журналист Танкреди Палмери "Ривер Плейт" - "Бока Хуниорс" ўртасида кечадиган Либертадорес кубоги финалига қизиқиш катта эканлигини билдириб ўтди.
"Кеча Буэнос Айрос-Мадрид йўналишидаги рейсларни кузатдим. Европа вақти билан 20:00да чипта нархи 650 евро эди. Ярим соатдан сўнг, расмий Либертадорес эълонида худди шу рейслар 2100 еврони ташкил этди", - дея изоҳ берди Палмери.
Аввалроқ финал баҳси Мадридда ўтказилиши айтилган эди.
Фикрлар