Италиялик футбол афсонаси телекўрсатувда жароҳат олди
14 май 2024 21:13
Янгиликлар
Италиялик футбол афсонаси телекўрсатувда жароҳат олди
"Милан" собиқ футболчиси Алессандро Костакурта телеэфир пайти кўнгилсиз ҳодисага дучор бўлди.
58 ёшли мутахассис "Милан"нинг "Кальяри"га қарши ўйинини муҳокама қилиш чоғида футболчиларнинг ҳаракатига тақлид намойиш этмоқчи бўлиб, оёқ мушакларини шикастлаб олди.
Кейинчалик унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Мутахассис оёғига муз босилиб, массаж муолажаси қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, Костакурта "Милан" сафида 660 дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб, беш марта Европа Чемпионлар лигаси ҳамда етти марта А Серияда ғолибликни қўлга киритган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар