

Бу ҳақда "Football Italia" нашри хабар бермоқда. Коронавирус сабабли ушбу қарорга келинган. Бироқ А Серия ва B Серия ўйинлари катта эҳтимол билан давом эттирилади.
C Серия - Италияда куч бўйича учинчи лига бўлиб, у ерда 27 тур ўйинлари ўтказилганди. Турнир жадвалида "Монца" 16 очколик фарқ билан пешқадамлик қилаётганди.
А Серия ўйинлари эса 31 май кунидан давом эттирилиши мумкин.



