

"Брешиа" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали терма жамоа ихтиёрини тарк этди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар бермоқда.
20 ёшли хавбекнинг ўрнига Италия терма жамоасига "Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньо чақирилди. Олдинроқ маълум бўлганидек, Тонали "Милан"га ўтишга яқин.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси Миллатлар Лигаси доирасида Босния ва Герцеговина (4 сентябрь) ва Нидерландия (7 сентябрь)га қарши ўйнайди.



