Италия С сериясига тушириб юборилган "Палермо"да ўйнаган юлдузлар

Narzulla Saydullayev
23 май 2019
2012 йил Европа лигасида иштирок этган, 2017 йилда Италия А сериясидан тушиб кетган "Палермо" клуби эсингиздами?

Бу йил Б серияда иштирок этиб, учинчи ўринни эгаллаган "Палермо" А серия йўлланмасини қўлга киритган эди. Бироқ Италия федерал суди қарори билан С серияга тушириб юборилди. Клуб собиқ раҳбари Маурисио Дзампарини "Палермо"ни сотиш вақтида "пул ювиш" операциясини бажарганликда айблангани бунга сабаб бўлди.

"Палермо" сафида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тақдим этамиз.


Дарвозабон: Сальваторе Сиригу
"Палермо"даги ўйинлари сони: 80
Ҳозирги клуби: "Торино"



Ҳимоячи: Андреа Барцальи
"Палермо"даги ўйинлари сони: 165
Ҳозирги клуби: "Ювентус"



Ҳимоячи: Камил Глик
"Палермо"даги ўйинлари сони: 4
Ҳозирги клуби: "Монако"



Ҳимоячи:
Симон Кьяер
"Палермо"даги ўйинлари сони: 65
Ҳозирги клуби: "Севилья"




Ярим ҳимоячи: Маттео Дармиан
"Палермо"даги ўйинлари сони: 16
Ҳозирги клуби: "Манчестер Юнайтед"



Ярим ҳимоячи: Хавьер Пасторе
"Палермо"даги ўйинлари сони: 82
Ҳозирги клуби: "Рома"




Ярим ҳимоячи: Франко Васкес
"Палермо"даги ўйинлари сони: 109
Ҳозирги клуби: "Севилья"



Ярим ҳимоячи: Йосип Иличич
"Палермо"даги ўйинлари сони: 107
Ҳозирги клуби: "Аталанта"



Ҳужумчи: Пауло Дибала
"Палермо"даги ўйинлари сони: 93
Ҳозирги клуби: "Ювентус"




Ҳужумчи: Эдинсон Кавани
"Палермо"даги ўйинлари сони: 117
Ҳозирги клуби: ПСЖ



Ҳужумчи: Андреа Белотти
"Палермо"даги ўйинлари сони: 64
Ҳозирги клуби: "Торино"




Мана шу таркиб Италия А сериясида қайси ўринлар учун курашган бўларди?


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia