Италия грандлари Бундеслига иккинчи тўпурарига қизиқишмоқда
14 ноя 2023 14:06
Янгиликлар
Италия грандлари Бундеслига иккинчи тўпурарига қизиқишмоқда
Унинг ўйинларини жонли кўришга ҳам улгуришди.
"Интер" ва "Милан" "Штутгарт" ҳужумчиси Серу Гирассининг трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди таниқли инсайдер Николо Скира.
Миланнинг икки клуби скаутлари аллақачон гвинеялик ҳужумчи иштирокидаги ўйинларга шахсан ташриф буюришди.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Серу Гирассининг фаолияти бирдан чўққига чиқди. Бундеслиганинг жорий мавсумида у 10 та учрашувда 16 та гол урди. Бунгача Гирасси чемпионат бир мавсумида максимал 11 та гол урган. Ва бу ўтган мавсумда содир бўлган эди.
Фикрлар