

Муросасиз кечган беллашувда мухлислар бешта голга гувоҳ бўлишди. Баҳснинг ҳакам томонидан қўшиб берилган бешинчи дақиқасида римликлар ҳужумчиси Эдин Жеко гол уриб, жамоасининг иродали ғалабасини таъминлади.
Ушбу ғалабадан кейин римликлар 44 очко билан турнир жадвалининг 5-поғонасида боришмоқда. ЕЧЛ саралаш босқичига йўлланма берувчи 4-ўриндан римликлар бир очко ортда қолишмоқда.



