Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"

Sherzod Nurmatov
17 ноя 2025
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ҳимоячиси Муҳаммадали Мусахонов Италия билан баҳс олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

- U-17 ЖЧдаги 4 та ўйин ҳақида айтиб ўтсангиз. Сизга ҳимоячи сифатида қайси баҳс қийинроқ ўтди?

- Ирландия билан ўйинни энг қийналган ўйинимиз эди дея оламан. Кучли рақиб экан. Худо хоҳласа, Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз ва мухлисларимизни хурсанд қиламиз.

- Италия қанчалик ўрганиб чиқилди?

- Италия билан баҳсга тайёргарлик қизғин паллага кирди. Италияликлар ҳақида етарлича маълумотга эга бўлдик. Худо хоҳласа, баҳсга тайёрмиз. 

Ҳар битта ўйинда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат. Эртага ҳам улардан фаоллик кутамиз, биз ҳам шунга яраша ғалабани тортиқ қиламиз деган умиддаман.

Эслатиб ўтамиз, U-17 ЖЧ нимчорак финали доирасидаги Италия билан учрашув эртага 17:30 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia