UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси олимпиададан олдин сўнгги назорат учрашувида майдонга тушади  0 01:35Ташкилотни кескин танқид қилган Марсело Бьелсага КОНМЕБОЛ томонидан иш очилди  3 01:15Расман: Моуринью бошқарувидаги "Фенербахче" Сен-Максименни ижарага олди  0 00:55Вагиз Галиулин: “Ўзбекистон Суперлигаси савияси Россия биринчи дивизионидан анча юқорилаб кетди”  5 00:33Расман: Австралия терма жамоаси дарвозабони "Рома"га ўтди  1 00:10"Ордабаси" ЕЧЛ саралашидаги юришини биринчи босқичдаёқ тугатди   6 23:35Килиан Мбаппе: "Перес – дунёдаги энг зўр президент"  11 23:05Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини мағлуб қилди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. ОКМК Тожикистон грандини ўта йирик ҳисобда таслим этди  9 21:44Обамеянг "Марсел"дан кетишини эълон қилди. Ҳужумчи Саудия Арабистонига йўл олади  0 21:21Ламин Ямаль янги мавсумни янги рақамда бошлайди  227 20:54Марко Ройснинг кейинги манзили аниқ бўлди  0 20:30Расман: Тиаго Алькантара "Барселона" мураббийлар штабига қўшилди  1 19:55"Динамо" назорат баҳсида Қирғиз Республикаси клубини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 19:39Евро-2024да порлаган ҳужумчи "Лион"да тиббий текширувдан ўтмоқда  0

Евро-20024. Италия ирода кўрсатиб, Албанияни мағлуб этди Янгиликлар

Евро-20024. Италия ирода кўрсатиб, Албанияни мағлуб этди

Евро-2024 "B" гуруҳ доирасидаги Италия — Албания ўйини бўлиб ўтди.

Италия – Албания 2:1
"Сигнал Идуна Парк" стадиони
Голлар
: 0:1 – 1 Байрами, 1:1 – 11 Бастони, 2:1 – 16 Барелла.

Италия – Доннарумма, Ди Лоренцо, Бастони, Калафьори, Димарко (Дармиан, 83), Жоржиньо, Барелла (Фолоруншо, 90), Фраттези, Пеллегрини (Кристанте, 77), Кьеза (Камбьязо, 77), Скамакка (Ретеги, 83).

Албания – Стракоша, Хюсай, Жимшити, Айети, Митай, Байрами (Мучи, 87), Рамадани, Аслани, Асани (Хожа, 68), Сефери (Лечи, 68), Броя (Манай, 77).

Огоҳлантиришлар: Пеллегрини (21), Калафьори (51), Броя (51), Хожа (74).


Италия

Алессандро Бастони - 11', Николо Барелла - 16'

Чемпионат Европы. Группа B . 1-тур

16/06/2024, 00:00

1
:
2
Тугади

Албания

Недим Байрами - 1'

Стадион: Signal Iduna Park, 60512 томошабин

Бош ҳакам: Felix Zwayer

45'
90'
11'  Алессандро Бастони
11'  Лоренцо Пеллегрини
16'  Николо Барелла
22'  Лоренцо Пеллегрини
51'  Риккардо Калафьори
77'  Федерико Кьеза (Андреа Камбиасо)
77'  Лоренцо Пеллегрини (Брайан Кристанте)
83'  Джанлука Скамакка (Матео Ретегуи)
83'  Федерико Димарко (Маттео Дармиан)
90'  Николо Барелла (Майкл Фолоруншо)
1'  Недим Байрами
51'  Армандо Броя
68'  Ясир Асани (Арбер Ходжа)
68'  Таулянт Сефери (Кязим Лячи)
74'  Арбер Ходжа
77'  Армандо Броя (Рей Манай)
87'  Недим Байрами (Эрнест Мучи)


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатишингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ

 Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва Италия иродали, ишончли ғалабани тантана қиладиган бўлди. 

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4  дақиқа қўшиб берилди.

85-дақиқа. Италия тўпни назорат қилмоқда. 

80-дақиқа. Бастони усталик билан ҳаракат қилиб, рақиб футболчиси тўпга етишига имкон қолдирмади.

77-дақиқа. Ўзгаришлар! Кьеза ва Пеллегрини ўрнига Андреа Камбьязо ҳамда Брайан Кристанте туширилди.

75-дақиқа. Албания олдинга ўтиш илинжида. 

68-дақиқа. Ўзгаришлар! Асани ўрнига Арбер Хожа, Сефери ўрнига эса Казим Лечи ўйинга қўшилди.  

66-дақиқа. Димарконинг узатмасидан кейин узоқ бурчакда Ди Лоренцо гол уриши мумкин эди.

64-дақиқа. Италия рақибнинг ҳужумини аввалидаёқ тўхтатиб, зарарсизлантира олди.

60-дақиқа. Кьеза тўпга ажойиб тарзда айланма йўналиш бера олди, лекин бу гол учун етарли бўлмади.  

58-дақиқа. Италия тўпни назорат қилмоқда. Чапдан олдинга ўтишга уриниб кўришди, лекин бу амалга ошмади. 

Футболчини ҳаттоки эпизоддан кейин қайд этилган оффсайд ҳам оқлаш учун асос бўла олмайди.

56-дақиқа. Қандай қилиб? Фратеззи яна бир қулай имкониятни кўкка совурмоқда. 

52-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакамга яна нималардир дегани учун Армандо Броя ҳам огоҳлантирилди! Янги қоидаларга кўра бош ҳакам билан фақатгина сардорлар суҳбатлашиши мумкин.

51-дақиқа. Огоҳлантириш! Рикардо Кальяфиорига рақибга нисбатан фол ишлатгани учун сариқ кўрсатилди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45+4-дақиқа. Бўлди, айни шу паллада Феликс Цваер биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Ҳозирча Италия олдинда. 

Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 70% - 30% Италия фойдасига.

45+3-дақиқа. Эльсеид Хюсай "подкат"да тўпни жамоасига олиб берди. 

45+2-дақиқа. Ажойиб комбинациядан кейин жарима майдончасига ёриб кирган Пеллегрини боши билан гол уриши мумкин эди. Аммо, лекин, бироқ... Ярим ҳимоячининг уринишига бироз аниқлик етишмади.

45-дақиқа. Тўртинчи ҳакам биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилганини маълум қилди.

44-дақиқа. Асани (Албания) марказроққа ўтиб борди ва кучли зарба йўллади, бироқ ноаниқ.   

40-дақиқа. Скамакка яхши имкониятга эга бўлди ва орадаги фарқни иккита тўпга ошириб қўйиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбасини Томас Стракоша қайтарди. 

37-дақиқа. Италия тўпни ўз назоратида ушлаб турибди. 

33-дақиқа. Скамаккканинг нозик пасидан кейин Давиде Фратеззи қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади. Унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди.   

31-дақиқа. Федерико Кьезанинг узатмасидан кейин Лоренцо Пеллегрини чалқанча услубда зарба беришга уринди, лекин ниятига ета олмади. 

29-дақиқа. Узатмадаги хато туфайли Италия ҳужуми охирига етмай қолди. Ди Лоренцо эса рақиб қарши ҳужумга қочиб кетмаслигини таъминлади. 

25-дақиқа. Ўйин темпи бироз пасайгандек. Италия ўзи истаган натижага етиб олгач, шошилмаяпти. 

21-дақиқа. Огоҳлантириш! Ди Марконинг узатмасидан кейин Албания қарши ҳужумга қочиб кетди. Натижада, тактик фол ишлатишга мажбур бўлган Пеллегрини сариққа лойиқ кўрилди. 

20-дақиқа. Кьеза бурчак зарбаси ишлади. 

18-дақиқа. Бўлди, ҳаммаси жойида ва гол инобатга олинди.

17-дақиқа. "VAR" ишга аралашиши мумкин. Голда ҳеч қандай қоида бузилиши юз бермаганми, текшириш ишлари олиб борилмоқда. 

16-дақиқа. ГООООООЛ! Никола Барелла ўнг оёқда аниқ зарба берди ва энди италияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда.  

Хўш, буёғига ўйин қандай тус олади. Нима бўлганда ҳам дастлабки дақиқалар бизга манзур келмоқда. 

11-дақиқа. ГОООООООЛ!  Алессандро Бастони боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди!

9-дақиқа. Албания терма жамоаси кетма-кет икки бор бурчак зарбаси амалга оширди. Бироқ иш якуний зарбагача етиб бормади. 

8-дақиқа. Жованни Ди Лоренцо жарима майдончасига йўналтирилган узатма йўлига тўғаноқ бўлди.  

6-дақиқа. Италия рақиб дарвозаси томон йўл изламоқда. Мунтазам равишда босим ва тўп назорати гувоҳи бўляпмиз.

3-дақиқа. Италия дарҳол жавоб бериши мумкин эди. Бироқ ўнг қанотдан ривожлантирилган ҳужумни Пеллегрини аниқ зарба билан якунлай олмади. 

ГОООООЛ! Учрашув 0:1 ҳисобидан бошланди десак ҳам бўлавуеради. Недим Байрами илк дақиқадаёқ жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни Албания терма жамоаси бошлаб берди. 

Италия давлат мадҳияси янграмоқда. 

Жамоалар майдонга тушиб келишди. 


Асосий таркиблар:

Италия: Доннарумма, Бастони, Ди Лоренцо, Димарко, Калафьори, Барелла, Жоржиньо, Фраттези, Пеллегрини, Кьеза, Скамакка.

Албания: Стракоша, Хюсай, Жимсити, Митай, Айети, Аслани, Рамадани, Байрами, Асани, Сефери, Броя.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
16 июн 00:09:59
Hakan Chalxanoglu
Аксарияти мусулмонлардан иборат булган Албанияга галаба тилаб коламан!
+2   
16 июн 00:01:44
Kambaraliev
Олга ИТАЛИЯ сан харканде холатдаям Италиясан
+1   
16 июн 09:06:18
Kokand N:1
Malades interni uyinchilariga
+1   
16 июн 06:35:25
.......
Italiya bu yil ham kopchilika muamo boladi shekili
+1   
16 июн 01:57:35
Yuve-nedved
италияда тайинли уйинчи булмаслиги мумкин,лекин Италия деган духи бор..
+1   
16 июн 01:00:14
Рахматилло Исманов
Кьеза канотлардан зур рейт уюштиряпти! Зур футболчи!
+1   
16 июн 00:59:28
Рахматилло Исманов
Италия жуда мазмунли уйин курсатяпти!
+1   
16 июн 00:11:11
CHELSI.REAL.MUHLISI
İTALYA BUYOGʻIGA.ÕZINGA ÕSHA.OMAD SENGA İTALYA
   
16 июн 06:09:21
Prime
assassin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
20024 йилга борелик
Салом мен отмишдан келдим 2024 йилдан xD)))
   
16 июн 06:04:56
Burhonbek Abdumo'minov
Fratezzi ahmoq qancha vaziyatni yoʻq qildi, Raspadoriga ham imkon berish kerakmidi Spaletti janoblari lekin kombinatsion oʻyin bor va muhimi 3 ochko bor gʻalaba muborak Italiya muhlislariga. Germaniya yashil maydonlsri biz uchun omadli. Forza Italiya!!!
   
16 июн 00:42:15
fc Surxon
Jakhongir фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Setanta sport
Rahmat
   
16 июн 00:40:06
Jakhongir
fc Surxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Oyinni online qayerda korsa boladi bilganlar link bervoriylar
Setanta sport
   
16 июн 00:11:36
fc Surxon
Oyinni online qayerda korsa boladi bilganlar link bervoriylar
   
16 июн 00:08:51
CHELSI.REAL.MUHLISI
ODDIY VAZIYATA.SUPER GOL.DÖNARUMA BIR CHETA CHOY ICHIP ÕTRISA HAM BOʻLADI EKAN OʻZI.
-1   
16 июн 05:42:43
assassin
20024 йилга борелик
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика