

Роберто Манчини жамоаси 22та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти - 17та ғалаба, 5та дуранг.
Бу Италия терма жамоасининг 2006 йилнинг июль ойидан бери энг яхши серияси ҳисобланади, ўша пайтда Марчелло Липпи бошқарувидаги жамоа кетма-кет 25та ўйинда мағлубиятга учрамаганди.
Италия терма жамоаси сўнгги бор Манчини қўл остида 2018 йилнинг 10 сентябрь кунида Миллатлар Лигаси доирасида Португалия (0:1)га имкониятни бой берган.



