“Истиқлол” стадионида тўрт кунда учта ўйин ўтказилади

Narzulla Saydullayev
26 окт 2018, 11:38
Фарғонадаги муҳташам “Истиқлол” стадиони ва унинг ишчи ходимларига яқин тўрт кун ичида осон бўлмаслиги турган гап.

Боиси 28 октябрь куни Ўзбекистон Кубогининг финал баҳси – АГМК ва “Пахтакор” учрашувига айнан “Истиқлол” стадиони мезбонлик қилади. 29 октябрь куни эса ПРО-Лиганинг 32-туридан ўрин олган марказий учрашув – “Истиқлол” – “Машъал” ўйини бўлиб ўтади. 31 октябрда эса Суперлига доирасидаги “Нефтчи” – АГМК қарама-қаршлигини кўрамиз.  

Очиғи бу каби ҳолатларга яқин орада дуч келмагандик.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia