UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Рўзиқул Бердиев: "Бу "Насаф"нинг "олтин таркиби"  5 18:51"Насаф" 2025 йил Элит ОЧЛда дебют қилади  4 18:30Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан Ўзбекистондаги барча совринларни ютди  16 18:23"Насаф" Ўзбекистонда чемпион бўлган саккизинчи жамоага айланди  16 18:19Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Насаф" "Андижон" билан ўйнайди  5 18:12"Локомотив" - "Насаф" 0:1. Чемпионлик ўйинидан highlights   2 17:54Суперлига. "Насаф" бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив"ни енгиб, муддатидан аввал ўз тарихидаги илк чемпионлигини қўлга киритди  106 17:30Суперлига. "Сўғдиёна" - "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  3 17:20"Сўғдиёна" охирги маротаба "Сурхон"га қачон гол урган?  1 17:19Расман: "Манчестер Юнайтед"га янги бош мураббий тайинланди  5 16:55Луис Качорри: "Гол уриш мен қилишим керак бўлган иш. "Бунёдкор" ҳар бир ўйинда 3 очкони кўзлайди"  0 16:33"Ман Сити" Родри билан тезроқ шартномани узайтирмоқчи  0 16:10Гвардиола "Барселона"га маслаҳат берди  5 15:4548 ёшли Тотти ростдан ҳам Фабрегас қўл остида футбол ўйнайдими?  0 15:15Клопп Серхио Рамос ҳақида: "Жамоамда бундай футболчилар бўлганида уларни тезроқ кетказишга уринардим"  17

Испанияга гол урган "Козак" ва ҳимоя қўрғони "Бето", икки Беҳруз ҳақида Янгиликлар

Испанияга гол урган "Козак" ва ҳимоя қўрғони "Бето", икки Беҳруз ҳақида

Ҳикоям давом этади. Кечаги икки қаҳрамонлар ҳақида ёзганимда айримлар нима учун мақтаняпсан деди.

Бу мақтанишмас, шогирдларнинг муваффақиятидан тўлқинланиш. Сиз ҳам ўз соҳангиз бўйича шогирд тайёрланг ва у ўз соҳасининг жаҳон чемпионатида иштирок этсин, ўшанда биласиз бунинг "кайфи"ни. 


Индонезиянинг иссиғида икки Беҳруз томоқни хўллаб оляпти

Испанияга биринчи гол урган Шукуруллаев Беҳруз илк маротаба "Пахтакор"нинг Қибрайдаги базасида Равшан деган устози қўлига келади. Ўзи база олдида яшайди. У машғулотларда ўша пайтлар "Пахтакор"да ном чиқаришга улгурган Владимир Козакнинг футболкасида юрганига, ҳамма уни Козак деб чақира бошлаган. 2018 йил Кошелев билан у ҳам "Одил Аҳмедов ФА"га келади. Лекин кўп ўтмай яна "Пахтакор"га қайтишни маъқул кўрди. Лекин бари бир ўз тақдирини биз билан боғлашга ахд қилди. Айниқса "Рух" жамоасига сафар олдидан катта ажиотаж бўлганди. Львов шаҳрида "Манчестер Сити" лойиҳаси бўлган "City Group" компанияси билан ҳамкорликда бунёд қилинган янгича кўринишдаги академияга бугун анча ўзини тутиб олган "Football Group" агентлиги вакили Гайрат Хасбиулин томонидан селекция ўйини ташкил қилинганди. Бу ҳақда хабар топган Беҳруз Шукуруллаев яна жамоамизга қизиқди ва шундан кейин фаолиятини "Одил Аҳмедов ФА"да давом эттирди. Бу борада уларни жамоамизга олиб келган Алишер Шерназаровни ҳам алоҳида айтиб ўтишим керак.



"Испанияга гол урган кунимни унутмасам керак. Бу ўйиндаги очко бизни гуруҳдан олиб чиқарди. Бу ерда ким гол уриши эмас, жамоага керакли очкони олиш муҳим эди. Бу вазифани уддалаганимиздан хурсанд бўлдим. Оила аъзоларимни маҳалла олдида уялтирмадим. Бунинг учун мени шу даражага етишимда меҳнат қилган барчага раҳмат айтаман", дея гапни қисқа қилди камтар Беҳруз.


Бето - Беҳруз Жуматов. Отасининг иши туфайли Москвада таваллуд топган, чақалоқли пайтида Тошкентга қайтган болакай фаолиятини тўқимачилар стадионида ўша пайт очилган "Истиқлол" футбол мактабида, бугун "Чиғатой" клубида ишлаётган Аҳрор ва Фарҳод каби мураббийлар қўл остида бошлаб, кейин "Бунёдкор"га ўтади. "Бунёдкор"да ҳам 2018 йиллар иш орқага кета бошлайди, яъни академиясида. Натижада жуда кўп 2006 ва 2008 йилда таваллуд топган футболчилар бошқа жамоаларга ўта бошлайдилар. Кимлардир "Одил Аҳмедов ФА"га, кимлар ўша пайт очилган "Чиғатой"га. Беҳруз Чиғатой томон юрди. 2020 йил "Рух" тарғиботи бу сафар ҳам ўз ишини айтди. Жуматов билан Одилни шаҳсан ўзи "Чиғатой" раҳбарияти билан музокара ўтказди ва у омадли якунига етди. Терма жамоада уни сиз ўнг қанот ҳимоячиси сифатида кўрдингиз. Лекин аслида у Рамос каби ўйин намойиш эта оладиган марказий ҳимоячи. Канада билан ўйиндан бошлаб у ўз нуқтасида ўйнай бошлади ва унинг сифатини кўрдингиз.



"Жаҳон чемпионати бизнинг ёшдаги энг юксак мусобақа. Буни бу ерга келиб яна бир бор амин бўлдик. Рақибларимиз сафида Испания ва Англиянинг кучли академияларида тарбия топган футболчилар борлигини биласиз. Лекин биз учун бу босим бўла олмади. ЖЧга етиб келгунча жуда кўп ўйинларда қатнашиб, мусобақага яхши тайёрлана олгандик. Бу борада Ўзбекистон футбол ассоциациясига жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман", - дейди Жуматов Беҳруз.


- Испания ва Англия терма жамоалари ҳақида нима деган бўлардинг?

- Аслини олганда ҳамма жамоа билан ўйнаса бўлади. Ўйиндан аввал улар фаворит ролида бўлганликлари ҳам сир эмас. Лекин Ўзбекистон ҳам бу ерга шунчаки айланиб кетмаганлигини исботлашимиз керак эди. Канада билан ўйиндан кейин ўзимизга бўлган ишонч қайтганди. Футболда шундай, ким кам хато қилса ўша ютади. Эндиги бор эътиборимиз Францияга қаратилади. Мураббийларимиз бу жамоани синчковлик билан ўрганишяпти.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика