

"Санчес Вака келаси мавсумда ёшлар жамоамиз аъзосига айланиши керак эди. Унинг ўлими сабабли оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Бугун "Лас Пальмас" тарихидаги қора кунлардан бири. Ҳиссиётларимизни тарифлаб бера олмаймиз", - деб ёзилади клуб баёнотида.
"Marca" хабарига кўра, Вака ҳамда 15 ёшли дўсти Бадахосдаги Орельяна каналида чўмилаётган пайтда чўкиб кетган.



