Испания терма жамоаси ЖЧ-2022 олдидан ҳимоячисидан айрилди

Оқил Абдубарноев
18 ноя 2022
Испаниялик ҳимоячи Хосе Гайя жароҳати сабаб ЖЧ-2022'да майдонга тушмайди.

27 ёшли футболчи Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувида (3:1) олган жароҳати сабаб терма жамоа лагерини тарк этади.

"Валенсия" футболчиси МРТ текширувидан ўтди, натижада ўнг тўпиғида жароҳат аниқланди.

Испания мундиалдаги илк баҳсини Коста-Рикага қарши ўтказади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: rfef.es