

Луис де ла Фуэнте учун бу “Қизил фурия” бошқарувидаги дебют бўлди. Испанлар Евро саралашидаги мағлубиятсиз сериясини 23 тага етказиб, рекорд ўрнатишди. Мазкур терма 2003 йил 7 июнидан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. Сўнгги бор Испанияни саралашда Греция енгишга эришганди – 0:1.
Де ла Фуэнте шогирдлари кейинги учрашувини 28 март куни Шотландияга қарши ўтказади.



