Мальдини "Милан" Беннасер билан шартномани қачон узайтиришини айтди

Sherzod Nurmatov
12 янв 2023, 13:27
"Милан" техник директори Паоло Мальдини яқин орада ярим ҳимоячи Исмаэль Беннасер билан келишув узайтирилиши ҳақида маълум қилди.

Хабар қилинишича, жазоирлик футболчи "россонери" билан 4 йиллик битим борасида келишиб олган.

"Биз яқин 24-36 соат ичида Беннасер билан янги шартномани расмийлаштирамиз", – деди Мальдини.

25 ёшли хавбек 2019 йилдан буён "Милан"да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у Стефано Пиоли жамоасида 23 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 1 голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mediaset