UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Куман ЛаЛиганинг 2 ўйинига дисквалификация қилинди  3 22:55Анчелотти: "Бенземада "Олтин тўп"ни ютиш учун вақт бор"  3 22:33Футзал. ЖЧ. Расмий мусобақаларда Эронга фақат икки терма жамоа 8+ гол урганди  30 22:28Илҳом Мўминжонов: "Меҳмонлар хавфли вазият яратмасдан иккита гол уришди"  17 22:18Футзал. Эронга 8та гол уриб, мағлуб бўлган учрашувимиздан ГАЛЕРЕЯ   7 21:55Тимур Кападзе: "Бугунги учрашувда жароҳат сабабли учта ўзгариш қилишга мажбур бўлдик"  7 21:53Доменек: "Барселона" Ла Лигани кучли бешликда якунланишига ишончим комил эмас"  11 21:45"Навоий вилояти 2-лигаси"га қуръа ташланди  3 21:45Футзалчиларимизга тасанно!  31 21:39Дилшод Раҳматов: "Ўйлайманки, бу жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўйинимиз эмас"  29 21:37Кепа рекорд қайд этди  3 21:28Баҳодир Аҳмедов: "Бугунги ўйиндан келиб чиқсак, йигитлардан кўнглим тўқ"  47 21:14Футзал. ЖЧ-2021. Ўзбекистон тарихий ўйинда Эрон дарвозасига 8 та тўп киритиб, мусобақадаги иштирокини мардонавор равишда якунлади  414 21:11Коке майдонга қайтишга тайёр  2 20:55Про лига. Голларга бой ўтган учрашувда "Нефтчи" "Олимпик"ни мағлуб этди  17

Ислом Тўхтахўжаев: "Хитой чемпионатидан маркетинг борасида 5-10 йил орқада қолиб кетдик" Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев: "Хитой чемпионатидан маркетинг борасида 5-10 йил орқада қолиб кетдик"

Ҳозирда Навоийнинг "Қизилқум" клубида фаолиятини давом эттираётган тажрибали ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев ва "Нефтчи" мухлислари ўртасида онлайн мулоқот ташкил этилди.

Мазкур жараён-савол жавоб кўринишида ўқувчилар эътиборига ҳавола этилмоқда.

- Ислом Тўхтахўжаевнинг футболга кириб қандай бўлган?

- Болалигимда, аниқ ёдимда бор боғча ёшида эдим, акам футболга олиб борардилар. Ўшанда "Тўқимачи" номли футбол жамоаси бор эди, ўша ерда илк бор футбол учрашувларини ўтказганмиз.

- 2008 йилда Осиё чемпионатида Аҳмад Убайдуллаев бошқарган ёшлар терма жамоамизда ўйнагансиз. Шу мусобақа ҳақидаги фикрларингиз...


- Ҳа, ўша йилги Осиё чемпионатини яхши хотирлайман, ажойиб мусобақа бўлганди. Ярим финалда Жанубий Кореяни таслим этгандик. Фақат финал учрашуви кўнгилдагидек бўлмаган.

- Ҳозирда миллий чемпионатларимизда ҳакамлик мавзуси кўп кўтарилаяпти. Шунингдек VAR тизими футбол учрашувлари давомида вақтни кўп олиб қўймоқда. Бу ҳақида фикрингиз қандай?


- Фикримча, ҳозирги ўзгаришларнинг барчаси ижобий томонга бўлмоқда. Бу йилги мавсумда ҳакамлик энг ҳаққонийси бўлаяпти деб айта оламан.

- Миржалол Қосимов сизни ёш бўлишингизга қарамай миллий терма жамоага жалб этганди. Ўшанда термамизда Анвар Ғофуров, Анзур Исмоилов, Хайрулла Каримов каби тажрибали ҳимоячилар билан рақобат қилишингизга тўғри келган. Бундай кучли босимни қандай енгиб ўтгансиз?

- Миллий терма жамоамизга таклиф кутилмаганда юз берган. Ўшанда бош мураббий Миржалол Қосимов ва тажрибали футболчилар мени қўллаб-қувватлашган. Шу сабабдан менда бу борада ҳеч қандай қийинчилик бўлмаган. Миржалол Қосимовга нисбатан ҳамиша ҳурматим баланд.

- Ислом Тўхтахўжаевни қайси мураббий кашф қилган?

- Бу саволга Миржалол Қосимов ва Аҳмад Убайдуллаев деб жавоб берсам тўғрироқ бўлади.

- Сиз бир муддат Хитой чемпионатида ҳам ўйнадингиз. Ушбу чемпионатдан биз ҳам ўрганишимиз керак бўлган жиҳатлар борми?


- Шахсий фикрим, бизнинг чеипионатлар Хитойдан маркетинг борасида 5-10 йил орқада қолиб кетган. Клубларда маркетинг бўйича ишлар жуда зўр деб айта олмайман.

- "Қизилқум"да ички муҳит ва жамоа бош мураббийи Хамиджон Актамов билан муносабатларингиз қандай?


- "Қизилқум"да ички муҳит аъло даражада, биз бир оиладекмиз. Ҳозирда жамоада кучли футболчилар жам бўлган, жорий мавсум ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш учун курашамиз. Бош мураббий Хамиджон Актамов билан муносабатимиз яхши.

- Миллий терма жамоамизнинг Швецияга қарши ўйинидан хулоса қилинса қандай ўзгаришларни кўрдингиз?


- Тўғриси ушбу ўйиннинг иккинчи бўлимини томоша қилдим, йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Менимча, ҳозир бирон ўзгариш ҳақида гапиришга эрта.

- Саудия Арабистони билан ўйинда терма жамоамизнинг собиқ бош мураббий Вадим Абрамов футболчилар ўйнайдиган позицияларни ўзгартирди. Бу ҳақида фикрингиз қандай, Абрамовнинг бу услуби қанчалик тўғри эди?


- Ўшанда таркибни ўйин бошланишидан аввал билдим. Вадим Абрамов бу ўзгаришлар билан қандайдир янгича услубни режа қилганди, лекин ўхшамади.

- Футболчилик фаолиятиятингизда энг ёдда қолган ўйин қайси?

- Миллий терма жамоасиз либосида биринчи ўтказган ўйиним.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган мураббийлар орасида сизнингча қайси бирига етарлича имкон берилмаган?


- Бу борадаги фикрим, Эктор Куперга етарлича имкон берилмаган деб ўйлайман.

- Юрий Саркисян ҳақида фикрингиз қандай?


- Юрий Вазгенович жуда яхши инсон ва ажойиб мураббий.

- Хориж чемпионатларнида қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Миланнинг "Интер" клуби мухлисиман.

- “Нефтчи" мухлисларига тилакларингиз?

- Тилакларим барчалари ҳамиша соғ-саломат бўлишсин. "Нефтчи"га омад ва ғалабалар ёр бўлишини, мавсум якунида чемпионликни тилайман. Мухлислар ҳамиша севимли жамоаларини қўллаб-қувватлашдан чарчамасинлар.

Суҳбат сўнгида Ислом Тўхтахўжаев ўзининг рамзий терма жамоасини тақдим этди: 



Онлайн мулоқот жараёнидан матнларни Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
09 сен 14:10:12
Domlajon
зўр таркиб тузилибди, профессионал ёндашув бўлибди
   
12 сен 14:05:29
Arsenal $$$
Равшан фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Миллий терма жамомизани кейинги боскичга чиколмаганига маркетинг бахона бололмайди.Корвомиза Ирок ва Ливанда канака маркетинг борлигини. Кейинги боскичда иштирок этмокда сотанг.Хар бир гапни ойлаб гапириш керак.
Сен олдин журналистни саволини укигин аклли. Кегин жавобга караб узингни хулосангни чикар шунакаям тупой одамларам бор эканда
   
09 сен 19:07:15
Neftci&Barca
Shodlik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ex Islom Korea Uzb o'yinidigi avtogolda saniyam aybing bor Akmali oldiga turib sakrab tegmaganidin Akmal dovdirab qolib avtogol qib qoyganidi
Акмал билан тухтахужаев ака-ука ўз даовозасига гол уриш бўйича! Агар акмал урмаганда тухтахужаев автогол урарди йўилини топиб
   
09 сен 18:07:56
Равшан
Миллий терма жамомизани кейинги боскичга чиколмаганига маркетинг бахона бололмайди.Корвомиза Ирок ва Ливанда канака маркетинг борлигини. Кейинги боскичда иштирок этмокда сотанг.Хар бир гапни ойлаб гапириш керак.
   
09 сен 17:06:32
Bota
Булар хаммаси маркетинг ва яна бошка бахоналар килишади. Узларини уйини НОЛЬ . Ундан кура узингни устинга ишла чумолар
   
09 сен 15:19:34
Shodlik
Ex Islom Korea Uzb o'yinidigi avtogolda saniyam aybing bor Akmali oldiga turib sakrab tegmaganidin Akmal dovdirab qolib avtogol qib qoyganidi
   
09 сен 14:30:06
Xusanboy Qodirov
Бу аниқку ортда қолишимиз кўп давлатлар биздан олдинга ўтиб кетди биз эса ривожлана олмаяпмиз.
   
09 сен 14:09:06
Ajoyib Bilmasvoy
Onasini emsin, brat man ham oyiga kamida 7000$ topganimda uyda bollarimga har oyda kamida 2tadan original futbol olgan bo‘lardim. Aholini oyligi original narsalarni olishga yetmaydi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика