UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  4 18:45ОЧЛ-2. "Андижон" - "Аркадағ" (матнли трансляция)  31 17:23"ФИФАнинг Роналдуга бўлган алоҳида муносабати ҳакамлар ишончи ва обрўсини издан чиқаради". Журналист Уинтер Криштианунинг шартли дисквалификацияси ҳақида  14 16:48Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди  7 15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  7 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  1 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  10 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  10 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  14 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  16 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  20 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  4 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  8 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  23

Интервью. Аброр Исмоилов: "Нефтчи"нинг кучлилар сафида қолиши бутун Фарғона халқини хурсанд қилади" Янгиликлар

Интервью. Аброр Исмоилов: "Нефтчи"нинг кучлилар сафида қолиши бутун Фарғона халқини хурсанд қилади"

"Нефтчи" бир нечта ўйинлик муваффақиятсизликдан сўнг ниҳоят ғалабани тантана қилди.

Coca Cola Суперлигасининг 17-турида Яйпанда "Қизилқум"ни қабул қилган жамоа 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда дубль муаллифига айланган Аброр Исмоилов сайтимиз томонидан 17-тур рамзий терма жамоасига киритилди. Сўнгги ўйин ва "Нефтчи"нинг элитада қолиш имкониятлари борасида Аброр Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Қизилқум" билан ўйин ҳақида нима дея оласиз? Умуман, ҳозирда "Нефтчи" учун ҳар бир ўйин катта аҳамиятга эга ҳисобланади...

- Ўйлайманки, икки жамоа кўрсатган ўйин мухлисларни зериктириб қўймади. Ғалаба осонлик билан қўлга киритилди, дея олмайман. Суперлига беллашувлари бунга мисол бўлмоқда. Жамоалар қийналиб очкога эга чиқишмоқда. 

- Шу куни майдонда жамоаларнинг даражаси қанчалик сезилди?

- Турнир жадвалидаги ўрнимиздан келиб чиқиб айтсам, жамоа танлайдиган ҳолатда эмасмиз. Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар бу учрашувда ютишимиз керак эди. Суперлигадаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз. 

- Пенальти тепиш вазифаси аслида кимга юклатилганди? Ўтган баҳсда Шаҳзод Убайдуллаевга омад етишмаганди. Бу сафар сизга...

- Пенальтини ким тайёр бўлса, ўша тепади. Мен ўзимга ишониб, нуқтага яқинлашдим, лекин фойдалана олганим йўқ. Ўйин давомида хатомни тўғрилашга ҳаракат қилдим. Менимча, уддаладим, деб ўйлайман. Бизда катта босим бор. Бу вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. 

- Футболчилар "Истиқлол"га қайтишни соғингани табиий...

- Албатта. Ўз майдонимизга қайтиш футболчилар учун катта мотивация бўларди.

- "Қизилқум" билан учрашувдаги ғалаба "Нефтчи"да элитада қолиш имкониятларини пайдо қилди...

- "Нефтчи"ни Суперлигада олиб қолсак, бутун Фарғона халқини хурсанд қилган бўламиз. Бунинг учун бор кучимизни берамиз. 

- Нима деб ўйлайсиз, жорий йилда чемпионлик пойтахтдан вилоятга чиқадими?

- Чемпионат қизғин давом этмоқда. Олдиндан бирор нарса дейиш қийин. Совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар ҳар бир тўқнашувда максимал кучини сарфлашмоқда. 

- Давралар оралиғида "Пахтакор" сизни ортга қайтармоқчи эди...

- Бу – менинг шахсий танловим. "Нефтчи"да қолишга қарор қилдим. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика