Ислом Тўхтахўжаев: “Насаф” – Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири”

Narzulla Saydullayev
18 июл 2018
Бугун Суперлиганинг 17-тури доирасида “Локомотив” ўз майдонида “Насаф” билан баҳс олиб боради.

Ушбу учрашувдан олдин “темирйўлчилар” ҳимоячиси ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги ўйинга ҳар доимгидек тайёргарлик кўрдик. Суперлиганинг барча ўйинлари қийин ўтмоқда. “Насаф”га қарши яна қизиқарли ўйин бўлиши аниқ. “Насаф” Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири. Бу жамоани ҳурмат қиламиз. Худо хоҳласа бугунги баҳсда ўз мухлисларимиз олдида ғалаба қозонишга интиламиз”, – деди ҳимоячи.

“Локомотив” – “Насаф” жамоалари ўртасидаги ўйин 18 июнь куни соат 21:00да старт олади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz