UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  25 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  81 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Ислом Исмоилов:«Иккинчи таймда бир қатор ўзгаришларга қўл уриб, камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилдик» Янгиликлар

Ислом Исмоилов:«Иккинчи таймда бир қатор ўзгаришларга қўл уриб, камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилдик»

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Дастлабки учрашув бўлгани боис, йигитларда ҳаяжон сезилди. Бу ёшдаги футболчиларда, юқори даражадаги турнирда биринчи бор иштирок этаётганликлари боис, шундай ҳолат кузатилиши табиий. Биринчи бўлимни яхши бошладик. Ўйин аввалида тезкор гол киритишга муваффақ бўлдик. Шундан сўнг футболчиларимиз ҳотиржамликка берилишди, бу ўйинга таъсир қилди.

 Ҳимоядан ҳужумга ўтишда муаммолар юзага келди. Натижада рақибимиз гол уриб кетди. Иккинчи таймда бир қатор ўзгаришларга қўл уриб, камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қилдик ва ғалабани мустаҳкамладик. Натижадан хурсандман, бироқ ўйин сифатидан қониқмадим. Сабаби биз бунданда яхшироқ ўйин кўрсата оламиз. Бугунги учрашувни таҳлил қилиб, келгуси ўйинларда сифатли футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика