

Солсберига қилинган кимёвий ҳужумдан кейин Исландия мамлакати Буюк Британия билан биргаликда Россияга қарши дипломатик бойкот эълон қилди.
Айни дамда Исландия давлати Россия билан алоқаларни тўхтатиб қўйган. Мамлакат раҳбарлари, юқори лавозимли амалдорлари Россиядаги Жаҳон чемпионатига бормайди.
Бу ҳақда Исландиянинг ташқи ишлар вазири Гудлаугур Тор Тордарсон расман эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Исландия термаси ўз тарихида илк март мундиалда қатнашиш имкониятига эга бўлмоқда.



