

Испаниялик ярим ҳимоячи 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Иско жорий мавсум бошланишидан олдин "Бетис"га эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Дастлабки олти ойда "Реал" собиқ ярим ҳимоячиси мураббийлар штабида ажойиб таассурот қолдирди, бунинг натижасида у тезда янги шартнома тузишга эришди.
Жорий мавсум Иско Испания чемпионатида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.



