

Баҳснинг 89-дақиқасида футболчи трибуналардан ирқчиликка хос қичқириқлар бўлаётганини, шу боис ўйинни тўхтатишни сўради. Бош ҳакам эса бунга жавобан 32 ёшли футболчига сариқ карточка кўрсатди. Мунтари бундан ғазабланди ва намойишкорона майдонни тарк этди.





