Ироқдаги стадионда камикадзе ўзини портлатиб юборди

Aslanov Jasurbek
26 мар 2016
25 март куни террорчи-камикадзе Ироқда футбол учрашуви бўлаётган стадионда ўзини портлатиб юборди.

Натижада 29 киши ҳалок бўлди, яна 60 киши жароҳатланди. Норасмий маълумотларга кўра, портлашдаги қурбонлар сони 40 кишидан кўпроқни ташкил қилган.

Теракт Боғдоддан 50 км узоқликда жойлашган Искандария шаҳрида содир бўлди. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз бўйнига олгани йўқ.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AP