Иордания Уругвай билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда

Narzulla Saydullayev
11 ноя 2013
13 ноябрь куни жаҳон чемпионати саралаш баҳслари қитъалараро плей-офф раундида Иордания Уругвайни қабул қилади.
Мазкур беллашувда иорданияликлар сафида Амир Шафи, Амир Диб, Ҳасан Абдулафаттоҳ ва Анас Бани Ёсин майдонга туша олмайди.

Уругвай эса кеча Истанбулда машғулот ўтказди. Шундан кейин жамоа Иордания пойтахти Амманга қараб йўл олди.

Иордания терма жамоасига бутун мамлакат руҳий мадад беришга ҳаракат қилмоқда. Чунки рақиб ўта кучли. Лекин Иордания терма жамоаси катта иштиёқ эвазига орадаги фарқни йўққа чиқаришга уриниб кўрмоқчи. Эслатиб ўтамиз, иорданлияликлар охирги 16 уй ўйинида ютқазишгани йўқ. Бироқ кўпчилик бу жуфтлик тақдири Аммандаги баҳсдаёқ ҳал этилишини башорат қилмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia