UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Ҳакам "Динамо"га қарши ўйин якунида "Насаф" дарвозасига пенальти белгиламади. 22-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 17:35Про лига. "Хоразм" ва "Қўқон-1912" ҳам муроса кўчасини танлашди  0 17:17Футзалда кам кузатиладиган ҳолат. "Металлург" - "Динамо" баҳсида бор йўғи иккита гол урилди  0 16:56"Бухоро" очко йўқотишда давом этади. Бакаев шогирдлари бу сафар аутсайдерни енга олишмади  6 15:58Футзал. "Оил Стар" - "Локомотив" баҳсида 7та гол урилди  0 14:36Футзал. "Насаф" ва "Сурхон" баҳсида жанговар дуранг  0 14:20Это'Онинг ўғли Ла Лига клуби сафида гол урди  1 13:59Насруллаев 2та, "Сурхон" ва ОКМК футболчилари учтадан ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 13:40"Навбаҳор"да ҳам 14 футболчининг шартномаси тугамоқда  13 13:16Роналду жамоаси Кубокдан чиқиб кетгач: "Ҳар бир чақирув — бу ўсиш учун имконият"  41 13:02Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Родри сизни "вау" дейишга мажбур қиладиган ҳеч нарса қилмайди"  47 12:39"Насаф"нинг бир йўла 14 футболчиси қишда клубдан кетиши мумкин  25 12:22Эшитдик-да! Бабаян қайтмоқдами?!  28 11:25Гол урган дарвозабон, легионер мураббий, ёш ҳужумчи ва "жокер" — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 11:00Абдуқодир Ҳусанов - октябрь ойининг энг яхши футболчиси  5

Иордания термаси бош мураббийи: "Бугун ғалабага биз кўпроқ лойиқ эдик" Янгиликлар

Иордания термаси бош мураббийи: "Бугун ғалабага биз кўпроқ лойиқ эдик"

Осиё кубоги иккинчи туридан ўрин олган Корея Республикаси ва Иордания ўртасидаги ўйиндан сўнг, иорданияликлар бош мураббийи Ҳусайн Аммута ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Язан Ал Наимат матбуот анжуманида қатнашди.

- Учрашувнинг энг яхши футболчиси Язан Ал Наиматнинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Жуда ажойиб ҳислар оғушидаман. Жамоамизни ушбу ўйин тайёргарлик кўришига ёрдам берган барчага раҳмат.

- Жаноб мураббий, ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай? Иккинчи бўлимдаги хатоларга нима сабаб бўлди?

- Хатолар қилиш нормал ҳолат. Ўйин қийин бўлишини билардик. Энг муҳими бугунги ўйинимиз жуда яхши бўлди. Ўзига бўлган ишонч бугунги ўйинда жамоамизнинг энг кучли нуқтаси бўлди. Ўзгаришлар қилиш нормал ҳолат. Темпни сақлаб қолиш учун ўзгаришларни амалга оширдим. 

- Кеча Ироқ, бугун Иордания ҳаммани қойил қолдирди. Бу натижада мухлисларнинг ўрни қандай бўлди?

- Мухлисларга катта раҳмат айтишимиз керак. Албатта, уларнинг борлиги футболчиларга мотивация беради. Жамоадаги кайфият ва руҳ муҳим ҳисобланади. Барча араб жамоаларига шундай ўйин тилайман. Ҳар бир терма жамоа ўзига ишониши керак. Биз ўйинларга ижобий кайфиятда тайёрланамиз. Ўйинчилар ҳам руҳан, ҳам жисмонан ўйинга тайёр бўлишлари керак. Биз бугун дурангдан кўра ғалабага кўпроқ муносиб эдик. 

- Япониядан учралган 6:1 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин нималардир ўргандингизми? Ҳимоямиз ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз...

- Ўртоқлик ўйинларидаги асосий мақсад хатоларни билиб олиш. Кучлироқ жамоалар сизнинг камчилигингизни аниқ кўрсатиб беришади. Биз ҳали ҳам кўп иш қилиш керак. Ҳимоядаги хатоларимиз борган сари камайиб бормоқда. Ҳужум чизиғимиз яхшиланди. Икки ўйинда олтита гол урдик. 

- Бугун жамоанинг учта ўйинчиси сариқ карточка олди. Баҳрайнга қарши ўйинда бу қанчалик таъсир ўтказади?

- Сариқ карточкалар натижага эришиш учун олинади. Гол ўтказиб юбориш ёки мағлубиятга учрашдан кўра карточка олган анча афзал. Мен сариқ карточкалар ҳисоб-китобини олиб бормайман. Сариқ карточка ёки қизил карточка қониқарли натижа олдида ҳеч нарса эмас.

- Бугун жамоа зўр ўйин кўрсатди. Бу даражага келиш осон бўлмагани аниқ. Жамоанинг тайёргарлиги ҳақида нималар дея оласиз?

- Ёлғон гапирмайман, менинг вазифам жамоамни ҳимоя қилиш, аммо тайёргарлик босқичимиз жуда қийин бўлди. Биз ўзимизда бор имкониятлардан келиб чиқиб тайёргарлик кўряапмиз. Бир ярим ой олдин бу натижани тасаввур қилиш қийин эди. Бироқ, биз шу даражага келдик ва ҳозирги ўйинни кўрсатяпмиз. Кейинги ўйинларда бунданда яхши ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика