

Унда эронликлар пенальтилар серияси (0:0, 4:2)га кўра рақибдан устун келишганди.
Учрашувдан кейин Иордания футбол ассоциацияси рақиб дарвозабони Зохре Ходаийнинг аёл эканлигига шубҳа қилиб, Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га унинг жинсини текширишни талаб қилган ҳолда ариза йўллади. ИФА президенти Али бин ал Хусайн ижтимоий тармоқларда ушбу иш бўйича тергов бошлашга чақирган.




Эрон аёллар терма жамоасининг барча аъзолари гормон ва тестестерон тестидан ўтади. Шу каби можаро форсларда 2010 ва 2015 йилларда ҳам қайд этилганди.




