UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  7 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   7 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  23 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  3 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   44

Иордания бош мураббийи Ҳусайн Аммута: "Финалдан олдин ҳар қачонгидан ҳам жипсроқмиз" Янгиликлар

Иордания бош мураббийи Ҳусайн Аммута: "Финалдан олдин ҳар қачонгидан ҳам жипсроқмиз"

Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйинидан олдин иорданиялик бош мураббийи Ҳусайн Аммута чемпионлик ўйинига бағишланган матбуот анжуманида қатнашди.

"Финал ўйини қанчалик муҳим эканини тасвирлаб ўтириш шарт эмас. Икки жамоа ҳам тарихий чемпионлик учун жанг қилади. Финал ўйинига одатдаги каби тайёргарлик кўрдик. Футболчилар ўз даражаларини майдонда асл ҳолича кўрсата олишади деб ўйлайман. Ўз даражамизни намойиш қилган ҳолда финалга етиб келдик. Финал қанчалик муҳимлиги барчамизга равшан. Бу Иордания футболи тарихидаги илк катта соврин бўлиши мумкин.

Шу босқичгача эришган натижаларимиздан тўлиқ қониқдим. Иорданияни финал ўйинигача етаклаш мен учун энг аввало шахсий синов эди. Мақсад қўйдим ва бунга эришдик. Ҳал қилувчи ўйинга таркибдаги барча ўйинчилар тайёр. Кичик жароҳат ва муаммолар бор, аммо барча ўйинчилар финалга шай.

Қатар амалдаги чемпион, бундан тушқари ўз уйида ўйнамоқда. Уларга қарши ўйинда ғалаба қозониш ҳақиқий тўсиқ. Финал ўйинидан олдин жамоа сифатида ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бирлашганмиз. Финиш чизиғини омадли кесиб ўтамиз деб умид қиламан. Кутганимиздан ҳам кўпроғига эришиш асосий мақсадимиздир", -дейди Ҳусайн Аммута.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйини 10 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика