Инзаги "Интер"нинг янги шартнома борасидаги таклифини рад этди

Alisher
4 апр 2022, 15:00
"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги "Ювентус" (1:0)га қарши А Серия 31-тур доирасидаги ўйиндан сўнг клубнинг шартномани узайтириш борасидаги таклифини рад этганини тан олди.

"Менда икки йиллик шартнома бор. Клуб менга уни узайтиришни таклиф этди, аммо мен мавсум сўнггига қадар кутишни сўрадим. Назаримда, шартнома ҳозирда жуда ҳам муҳим эмас.

Мен клуб, ўйинчилар ва мухлислар томонидан қўллаб-қувватлашни ҳис қилмоқдаман", - дейди Инзаги.

"Интер" айни дамда Италия чемпионатида 63 очко билан 3-ўринда бормоқда, етакчи "Милан" 66 очкога эга.


AlisherМуаллиф
Манба: DAZN