UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  3 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  5 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  11 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  43 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  21 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  4

Интервью. Неманья Видич: “Фергюсон қўнғироқ қилгунга қадар “Ливерпул”га ўтишни истагандим” Янгиликлар

Интервью. Неманья Видич: “Фергюсон қўнғироқ қилгунга қадар “Ливерпул”га ўтишни истагандим”

“Манчестер Юнайтед”даги ўйинлари билан мухлислар ёдида қолган ҳимоячи Неманья Видич ишқибозлар томонидан юборилган саволларга жавоб берди.
Унда собиқ футболчи болалиги, “МЮ”га ўтиши, Дрогба билан қарама-қаршилик ва бошқа ҳолатлар хусусида тўхталди. “Интер”даги фаолиятидан кейин Миланда яшаш учун қолган Видич энди мураббийлик фаолияти билан шуғулланишни режалаштирмоқда.

- Мактабда ўзингизни қандай тутгансиз? Безори бўлганмисиз?
- Спорт бўйича энг яхши нарсани уддалаш насиб қилган. Мактабга боришим шарт бўлгани учун борардим. Лекин у мени ўзгача қизиқтирмаган. Ҳозир эса болаларим мактабга мен каби муносабатда бўлишини истамасдим.

- Жанговар ҳаракатлар кечган жойда катта бўлиш қандай? Болаликда ўйинларни портлашлар сабабли кўчиришгани ростми?
- Портлашлар бошланганда қадрдон шаҳримга қайтгандим. Ҳаммаси қандай ёмон тугашини билмасдик. Бундай пайтда махсус сақланиш жойларига югурардик. Оддий ҳаёт кечиришга уринганмиз, аммо бу осон эмасди. Жанговар ҳаракат кетаётган жойда ўсишимни билардим, мен яшаган ҳудудни 5 марта ўққа тутишган. Уйимдан 200 метр узоқда телекоммуникация маркази бор эди. Уни портлатиб юборишганди. Портлашни Сербия ёки жаҳоннинг бирор жойида кўриш афсусланарли.

- “Абадий” дербини Манчестер ва Милан дербилари билан таққослаш мумкинми? Бу ўйинлар вақтида сиз билан боғлиқ қандай ҳолатлар рўй берган?
- “Црвена Звезда”нинг ёш футболчиси бўлган пайтимда мухлислар билан дербини кўргандим. 15 ёшимда ёшлар жамоасига кўчиб ўтгандим. Улар билан бирга куйлаш менга жуда ёққан. Ёшлигимдан жамоага мухлислик қилардим. “Партизан” стадионига кириш эса қийинроқ кечган. Эҳтиёт бўлиш даркор эди, чунки “Црвена Звезда” ишқибози эканимни билиб қолишса, катта нохушлик бўлиши мумкин эди.

- “Ливерпуль” сиз билан қизиққани ростми?
- Ҳа. Рафа Бенитес қўнғироқ қилган ва деярли ўша жамоага ўтгандим. Трансферга рози эдим, бироқ инглиз тилида яхши гапирмасдим. Кейин “МЮ” пайдо бўлди. Фергюсон уйимга қўнғироқ қилди ва унга зарурлигимни айтди. “Юнайтед” тезроқ ҳаракат қилди. Барчаси икки кун ичида рўй берди.

- Кимга қарши ўйнашни ёқтирмасдингиз - Дидье Дрогба ёки Фернандо Торрес?
- Дрогба билан мушкулроқ эди. Торрес ҳамиша голли вазиятларни содир қилар, бироқ Дрогба бутун ўйин босим ўтказарди. Менга Торресга қарши ўйнашим қийин бўлганини айтишади, аммо бу бир баҳсда юзага келган. Тўпни бошим билан қайтармоқчи бўлиб, кейин қароримни ўзгартирдим ва ван дер Сарга етарлича кучли пас бермадим. Бундан Торрес фойдаланиб қолганди.

- 2008 йил Чемпионлар лигаси финалида пенальти тепишингиз керакмиди? Анелька 7-зарбани ура олмасидан аввал ўзингизни қандай тайёрлагансиз?
- Беш тепувчини билардик. Кейин ким ўзини ишончлироқ сезса, ўша тепарди. Мен 7 ёки 8-бўлиб тепардим, мен ёки Гиггз. Унда катта тажриба борлиги ва Райан тепишини айтдим. У гол урди ва кейин менинг навбатимгача етиб келмади. Гиггз 40 ёшгача ҳам ўткир ўйинчи бўлиб қолди. У бирданига йўналишини ўзгартириши мумкин эди.

- Ўша финалдан кейин “Лужники”ни қандай тарк этдингиз ва уйга жўнашдан аввал нима қилдингиз?
- Оҳ, ўша тун буюк бўлганди. “Спартак” учун “Лужники”да ўйнагандим, шу сабабли мени табриклашга келган дўстларим кўп эди. Россияда менга яхши бўлган. Сербияни илк бор тарк этганимда менга қийин эди ва вақт ўтиши билан Россияда кўп нарсаларни ўргандим, уни ёқтириб қолдим. “Манчестер Юнайтед” билан у ерга қайтишдан хурсанд эдим. Ўша тун Москвада ухламагандим. Кечамиз узоқ давом этганди.

- Манчестерда иқлим ва таомларни қанчалик кўра олмагансиз?
- Бошида иқлимга кўника олмагандим.

- Москвадаги ҳаётдан кейин ҳамми?
- Москвада қишда совуқ, аммо у ерда қуёш порлайди ва ёмғир кам. Англияда таомлар билан барчаси жойида эди. Базада яхши таомлар тайёрланарди, уйда рафиқам сербча овқатлар пиширарди. Каррингтонда мендан сербча овқатлар ёқиши ҳақида сўрашарди.

Уч ўғлимиз – улар 9, 7 ва 4 ёшда – барчаси Манчестерда туғилган. У ерда фаолиятимнинг энг яхши даври ўтди ва ҳалигача шаҳарда уйим бор. Ягона муаммо об-ҳаво билан бўлган. Манчестер шаҳри, унинг ҳаёт суръати ва одамлари менга ёққан.

- Фергюсон сизни Сербияга қайтиб, ҳарбий хизмат қилишдан қайтариб қолгани ростми?
- Яхши савол. У бу ҳақида китобида ёзган. Машғулот майдонида сайр қилиб юрганимизда у Сербияда нима рўй бераётганини сўради. Жаҳлим чиққанини кўриб, буни ўзича қабул қилган бўлса керак. Ҳақиқат шуки, ҳеч кимга ҳеч қачон армияда хизмат қилиш учун қайтишни хоҳлашим ҳақида гапирмаганман.

- “МЮ” учун бирор учрашувни қайта ўйнаш имкони бўлганда қайси баҳсни қайтадан ўйнардингиз?
- 2007 йилги Англия Кубоги финалини. “Челси”га 0:1 ҳисобида ютқазганмиз. Уни такрор ва такрор ўйнаган бўлардим. Жуда хафа бўлгандим. Англия Кубоги клуб билан қўлга кирита олмаган ягона совриним саналади. “Юнайтед” билан ютилган ўйинларни қайта ўйнамасдим, чунки уларни бой бериш ҳам мумкин. Яна “Барселона”га бой берилган икки финални ҳам қайтадан ўйнашга рози бўлардим.

- Мураббийлик фаолияти ҳақида ўйлаяпсизми? Қандай мураббий бўлардингиз?
- Буни хоҳлайман, аммо дастлаб кимнингдир қўл остида 1-2 йил ишлашни истардим. Мураббийлардан олган тажрибамни ишга солишни истайман. Алекс Фергюсондан кўп нарсалар ўрганганман. Мураббий сифатида мен сиз майдонда кўрган Неманья бўлмайман. Бу умуман бошқа роллардир.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика