UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  2 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  3 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  12 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  2 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  29 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  8 14:53Ҳакамга эътироз билдираётган Хайрулла Каримов, ўйинни кузатаётган Рўзиқул Бердиев — ОКМКнинг "Сўғдиёна" билан баҳсдаги камбэкидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:30"Манчестер Сити" "Астон Вилла" билан ўйинга ҳозирлик кўрмоқда  4 14:02Расман: А Сериянинг бугунги ўйинлари Рим папаси вафоти сабабли қолдирилди  15 13:35Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлиги билан муборакбод этди  9

Интервью. Кейлор Навас: “100 фоизга тайёр бўламан ва курашга тайёрман” Янгиликлар

Интервью. Кейлор Навас: “100 фоизга тайёр бўламан ва курашга тайёрман”

Мадриднинг “Реал” жамоаси дарвозабони Кейлор Навас жароҳати билан боғлиқ вазият туфайли Испанияга келиб, тиббий текширувдан ўтди. “AS” газетаси мухбирлари унга аввалги мавсум ҳамда келажакдаги режалари тўғрисида қатор саволлар билан мурожаат қилишди.

- Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Яхши, Яратганга шукрки, ҳозир анча яхшиман. Даволаниш кўнгилдагидек кечмоқда. Бу энг муҳимидир.

- Мавсум олди йиғинга тайёрмисиз?

- Ҳа, уни тезроқ бошлашни истаяпман. Шифокорлар нима дейишини кўрамиз.

- Терма жамоа сафида “Олтин Кубок”да иштирок этмаслигингиздан хафамисиз? Бошқа тарафдан “Реал” билан машғулотларга киришасиз.

- Терма жамоадаги ҳар бир учрашув ҳамма учун ажойиб ғурур, мен учун катта иштиёқ дегани. Афсуски, бу йил терма жамоа билан “Олтин Кубок”ка бориш насиб этмади. Уни ўтказиб юборишга мажбурман. Ҳозир мен учун энг муҳими тўлиқ тикланиш ва қачон тайёр бўлсам, “Реал” таркибига қўшиламан. Ҳавола этилган вақтдан унумли фойдаланишим даркор.

- Бенитес билан суҳбатлашдингизми?

- Ҳа, у билан гаплашдим.

- Сизга нималар деди?

- Барчаси яхшилигини ва ўзимни қандай ҳис қилаётганимни. Бошқа ҳеч нарса.

- Қайтганингиздан хурсандмисиз?

- Мадридда бахтлиман ва мақсадга эришиш йўлида ишлашга тайёрман.

- Анчелоттини соғиниб қоласизми?

- Ҳозирги ҳолатим ҳақида қайғуришим керак ва бу бошқа воқеа. Анчелотти тарих, энди эса чипни алмаштириб, айни пайтга мослашиш лозим.

- Де Хеа ҳақида қандай ўйлайсиз?

- Яхши дарвозабон. Ўйлашимча, МЮда яхши ўйнади. Бошқа посбонлар сингари у ҳурматга лойиқ.

- Энди сизда янада кўпроқ рақобат бўладими?

- Хотиржамман ва ҳар қандай ўйинчи билан рақобатга тайёрман – бу тушунарли. Ўз ҳудудимни ҳимоя қиламан ва асосий таркиб дарвозабонига айланиш учун бор кучимни ишга соламан, шунга ҳаракат қиламан. Орзуларим сари курашишда давом этаман.

- Ҳозир сиз жароҳатлангансиз, Де Хеанинг ўтиши сўроқ остида. Ҳамма нарса Касильяс яна асосий посбон бўлишига қараб кетмоқда.

- Мен фақат ўз ишим ҳақида қайғураман. Тез орада 100 фоизга тайёр бўламан. Мавсумга доимгидек катта хоҳиш билан яқинлашяпман, асосий таркиб футболчиси бўлишни истайман. Бунга доим интиламан ва ишлайман. Бу йил қандай келишини кўрамиз.

- Кейлор Навас бу мавсумдан нима кутмоқда?

- Фаолиятимдаги бошқа мавсумлар сингари муҳим йил. Ҳар бир мавсумга ўхшаш руҳият ва кўпроқ ўйнаш хоҳиши билан кириб бораман. Жамоага совринлар ютишда ёрдам бериш зарур.

- Луис Льописнинг Мадридга келиши сизга устунлик берадими? (“Реал” яқинда “Леванте”нинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи Луиса Льописни ишга олди. У “дарвозабонлар директори” лавозимида ишлаб, барча жамоаларнинг дарвозабонлар тайёргарлигига жавоб беради, болалар жамоасидан асосий таркибгача)

- Йўқ. Бундан “Реал” ютади. У ажойиб мутахассисга эга бўлди.

- Серхио Рамос ҳақида сўрамоқчимиз. У билан гаплашдингизми?

- Йўқ, у билан суҳбатлашмадим. Серхио биз учун жуда муҳим ўйинчи ва умид қиламанки, у билан билан қолади. Вазият қандай кўриниш олишини кузатамиз.

- У “Реал”да қолишни хоҳлайдими?

- Билмайман, ундан сўраш керак. Унинг жамоадаги дўсти сифатида айтишим мумкинки, бу шахсий ҳолат. Ўз фикримни билдиришим керак эмас.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика