UZ

Сўнгги янгиликлар

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  94 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Интервью. Камила Зарипова: "Аёллар футболида ўзгаришлар амалга оширган бўлардим" Янгиликлар

Интервью. Камила Зарипова: "Аёллар футболида ўзгаришлар амалга оширган бўлардим"

Қизиқарли интервьюларни сизларнинг эьтиборларингизга ҳавола этишда давом этамиз.

Бу сафарги суҳбатдошимиз АГМК аёллар жамоаси сардори ва Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аьзоси Камила Зарипова бўлди.

- Камила карантин вақтида нималар билан бандсиз?
- Мен ҳозирда уйда машғулотларни давом эттиряпман. Қолаверса, университетда ўқийман, шу сабабдан онлайн дарсларда қатнашиб бормоқдаман. Ҳа, яна бир нарса карантиндан унумли фойдаланиб ошхонада ҳам пазандачилик сирларидан ҳам хабардор бўлмоқдаман.

- Камила АГМК аёллар жамоасининг янги мавсум учун тайёргарликлари, мини-футбол мусобақаси ва Ўзбекистон кубогидаги иштирок ҳақида қисқача айтиб берсангиз...

- Жамоамиз билан янги мавсумга босқичма-босқич тайёргарлик олиб боргандик. Мураббийларимиз ўзгача услубда машқлар билан тайёргарликларни олиб бораётгандилар. Мавсум биз учун сал эртароқ бошланди ва жамоамиз миниҳ-футбол мусобақасида иштирок этди. Хабарингиз бор 4-ўринга эга чиқдик. Кубокда эса биринчи босқичдаёқ мусобақани тарк этишга тўғри келди. Лекин, бизда асосий мақсад миллий чемпионатимизда яхши натижа кўрсатишдир.

- Камила нима учун айнан футболни танлагансиз? Футбол ҳар қалай катта куч талаб қиладиган спорт тури ҳисобланади...

- Ҳа тўғри айтасиз футбол жуда қийин спорт тури ҳисобланади. Бу спорт турида бирор натижага эришиш каттагина кучни ва ҳаракатни талаб этади. Аммо, мен футболга кириб келишимда қизлар жамоалари кам эди. Айнан мен яшаётган Олмалиқ шаҳрида ҳам аёллар футболи ўша пайтларда умуман ривожланмаган эди. Шу сабабдан мен футболга ўғил болалар билан бирга бу спорт турига кириб келганман. Биринчи футболнинг сирларини ва тўп тепишларни мен йигитлар билан машғулотларда ўрганганман. Балки, мана шу жиҳатлар мени футболни ташлаб кетмаслигимни, аксинча янада катта куч билан ҳаракат қилишимни таъминласа керак.

- Сизнинг биринчи мураббийингиз ким бўлган?

- Мени биринчи футболга кириб келишимда Гамадаев Руслан ва Ханжаралиев Илҳом акалар муҳим рол ўйнаганлар. Улар орқали мен футбол нима эканлиги, тўп нима ва зарба бериш усулларини ўрганганман. Бир сўз билан айтганда бу инсонлар менинг биринчи мураббийларим дея айта оламан.


- Камила, аёллар футболида юқорида айтганимиздек мавсум эрта бошланди. Айнан янги мавсумда жамоангизга қандай мақсад вазифа қилиб қўйилган?

- Албатта ўтган мавсумда жамоамизда анчагина ўсиш бўлди ва шу орқали кўплаб ютуқларга эришдик. Бу ғалабаларимиз раҳбариятимиз томонидан яхши баҳоланди ва янги мавсумда янада яхшироқ натижани олдимизга мақсад қилиб қўйди. Яъни биз бу мавсумда чемпионлик учун ҳаракат қилиб кўрамиз. Тўғри, бу мақсадимиз жуда катта куч талаб қилади лекин, биз бор кучимиз билан ҳаракат қилиб мақсадимиз сари олға борамиз.

- Аёллар футболида яъни бизнинг чемпионатимизда чемпионга фақатгина мана шу номгина қолади. Яъни анчагина куч сарфлаб чемпион бўласиз аммо, бу чемпионлик жамоага ҳеч қандай бир фойда бермайди. Майли эди Осиёда ёки бошқа бир нуфузли турнирга йўлланма берса... Ҳаттоки, аёллар футболида Осиё минтақасида тузукроқ бир турнирнинг ўзи йўқ. Ушбу қарашларга сиз қандай фикр билдирган бўлардингиз?

- Бу фикрингиз ҳам тўғри лекин, мана шу чемпион деган номнинг ўзи ҳам бизга қандайдир ўзгача мотивация беради. Мавсум мобайнида борингизни бериб ҳаракат қиласиз, ғалаба ва мағлубиятлар барчасини сўнгида чемпионлик билан унутиб юборасиз. Бир сўз билан айтганда чемпионлик ўзгача туйғудир. Саволингизни иккинчи қисмига келадиган бўлсам, бизнинг минтақамизда ҳам сўнгги пайтларда аёллар футболи анча ривожланди. Мен ишонаманки тез орада бизда ҳам доимий лига ташкил қилинади ва ўзбек жамоалари бу мусобақада кучлилар қаторида бўлади.

- Сизга аслида қайси минтақа футболи ёқади? Европа ва Осиё...

- Менга Европа футболи ёқади. Ўзгача услублар, такрорланмас ҳаракатлар бор бу минтақа футболида. Айниқса, мен мухлислик қилувчи Франциянинг “Лион” аёллар жамоаси ҳозирда ушбу минтақада кучли жамоа сифатида эътироф этилмоқда. Жамоадаги муҳит ва футболчи қизлар ҳаммаси бир оиладек. Бизда ҳам мана шундай атмосфера бўлса албатта яқин келажакда яхши натижаларни қўлга киритамиз.

- Камила фаолиятингизда энг эсда қоларли учрашув қайси бири бўлган?

- Биласизми, менинг фаолиятимда барча учрашувлар эсда қоларли бўлган. Лекин, терма жамоадаги ўйинларимни умуман хотирамдан ўчмаса керак. Айниқса, 2019 йил Тожикистонда бўлган CAFA-CUP мусобақасида финал учрашуви доимо ёдимда. Ўшанда рақибимиз Эрон аёллар терма жамоаси бўлганди. Муҳим учрашувда муҳим ғалабага эришгандик ва чемпион бўлгандик.


- Сизда эркаклар ёки аёллар футболи учун ўзгартириш киритиш имконияти бўлганида қайси бирини танлаган бўлардингиз?

- Ўйлаб ўтирмасдан аёллар футболида ўзгаришлар амалга оширган бўлардим. Жамоаларни профессионалликка ва ривожланишга чақирган бўлардим. Бу ишлар учун шароитлар яратиб берган бўлардим.

- Бизда эркаклар футболини ҳам кўзатиб борасизми? Қайси жамоалар ёки футболчининг ўйинлари сизда илиқ таассурот қолдирмоқда?

- Мен аслида ўзбек футболини кузатиб бормайман. Юқорида айтганимдек кўпроқ Европа футболини кузатиб бораман. Фақатгина футболчилар орасида “Пахтакор” жамоаси аъзоси Драган Чераннинг ўйинлари менда илиқ таассурот қолдирган. Ҳақиқатдан ҳам унинг майдонни яхши кўра олиши жамоасини кучлилар қаторида боришига сабаб бўлмоқда.

- Камила нима деб ўйлайсиз, карантин футболимиз учун фойдали бўлдими?

- Футболимиз учун албатта ёмон бўлди. Ҳали энди бошланган мавсум тўхтаб қолди. Лекин, мен учун фойдали бўлди дея оламан. Сабаби ошхонада кўплаб таомларни пиширишни ўргандим. Қолаверса, оилам билан бирга бўлиш учун вақт бўлди. Ишонаманки, бу пандемия вақтинчалик буни енгамиз ва яна яшил майдонгга қайтамиз.


Шоҳруҳ Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика