UZ

Сўнгги янгиликлар

09:02Почеттино ПСЖ билан шартномани узайтирганидан сўнг нималар деди?  0 08:41Пьянич "Барселона"дан кетишга яқин  2 08:20"Реал" юлдузлари машғулотларни бошлашди  1 07:52"Боруссия Д" янги либосини ўзгача тарзда тақдим этди  0 07:30Олимпиада. Ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги иштироки ва онлайн натижаларни кузатиб боринг  1 07:12"Челси" ва "Ювентус" МЮнинг собиқ дарвозабонига қизиқмоқда  6 02:41"Реал", "Юве", "Челси". Аргентиналик "Пипита" ҳозир қаерда?  3 01:49Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 01:28"Масхарабозлар!". "Барселона"нинг янги либослари кескин танқидга учрамоқда  20 01:10Фото биздан, изоҳ сиздан!  6 00:55Каземиро 5-рақамни танлади  7 00:35Назорат ўйини. "Атлетико" пенальтилар сериясида ғалабага эришди  0 00:19Россия Премьер-лигаси бошланди! Дастлабки ўйинда Карпиннинг "Ростов"и мағлуб бўлди  2 00:15Погба МЮнинг таклифига кўнмади  1 23:54Арчил Арвеладзе Тбилиси шаҳри мэрига айланиши мумкин  13

Интервью. Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди" Янгиликлар

Интервью. Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Саудия Арабистонидан учралган мағлубияти ва Жаҳон чемпионати билан хайрлашгани ҳали ҳамон муҳокама марказида бўлиб турибди.

Мағлубиятдан сўнг хатолар, камчиликлар ва айбдорлар қидирилиши одатий ҳол. Муваффақиятсизликнинг бош сабабчичси Вадим Абрамов кўрсатилаётган бўлса, қолган омиллар ҳам бу борада ўз таъсирини ўтказди. Биринчи ўринда муаммоли чизиғимиз ҳимоя. Хўш, аслида ҳам гап шундами? Саудия билан ўйиндан олдин нима учун бунчалик хавотир юзага келди? Қаерда хатога йўл қўйдик? Шу ва бошқа мавзуларда тажрибали ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаевни суҳбатга чорладик.

- Саудия Арабистони билан ўйиндан олдин нима учун бунчалик кучли хавотир ва ишончсизлик юзага келди? Олдинлари Эрон билан ҳам, Корея билан бунчалик ҳолат кузатилмасди...

-  Тўғрисини айтсам мени ҳам бу ҳолат ҳайрон қолдирди. Авваллари бундай даражада ишончсизлик бўлмаганди. 

- Балки ташқаридан бўлаётган босим футболчиларга таъсир қилганиданми ёки бошқа сабабми ҳар ҳолда йигитларнинг кўзида иштиёқ ва олов кўзга ташланмади. Худди ўйиндан олдин мағлубиятга учраб майдонга чиқишгандек таассурот қолдиришди...

- Профессионал спортчига ташқи омиллар таъсир ўтказмаслиги керак. Футболчилар умуман ҳамма борини берди. Мағлубиятдан сўнг шундай туюлган, деб ўйлайман. 

- Биз қачон босим остида ўйнашга ўрганамиз?

-  Бразилияликларга ёки европаликларга ўхшаб ёшликдан руҳий жихатдан футболдан завқ олишни ўргатишимиз керак. 

- Нима учундир чемпионатимизда ўзини кўрсатаётган ҳимоячилар терма жамоага келганда йўқ бўлиб қолади? Вадим Абрамов бундан 10 йил олдин ҳам ҳимоя оғриқли нуқтамиз эканлигини таъкидлаганди. Шахсан ўзингиз мудофаа чизиғи вакили сифатида мазкур вазиятга қандай фикр билдирасиз?

- Ҳамманинг фикри шундай. Вадим Абрамов терма жамоа бошқарувини қўлига олганидан бери фақат ҳимоядаги муаммолар ҳақида гапириб келинди. Футболни тушунадиган одам муаммо фақат мудофаа чизиғида эмаслигини билиб турганди. Ҳар кимнинг қараши турлича. Яхши ҳимоячиларимиз жуда кўп. Бир неча йиллар олдин ҳимоя чизиғимизни яхши дейишарди. Айни пайтда эса тескариси. Саудия Арабистони билан учрашувда ҳисоб очилгунигача зарба бериш бир четда турсин, рақибни майдоннинг яримидан ўтказмадик. Айтганимдек муаммо ҳимояда эмаслиги кўриниб қолди. 

-  Одил Аҳмедовнинг ҳимояда ўйнашини футболчилар исташгани ростми? Бу воқеадан қанчалик хабарингиз бор?

- Тўғриси бундан хабарим йўқ. Агар рост бўлса, очиғи ҳайрон қолдим. Саудия Арабистони билан ўйин даражамиз қандайлигини кўрсатиб қўйди. Улар истаганда яна 5-6та гол уриши мумкин эди. 

- Ҳар тўрт йилда мундиал остонасида қолиб кетадиган терма жамоамиз энди учинчи босқичга чиқа олмади. Бу ҳақиқий шармандалик. Биз қаерда хатога йўл қўймоқдамиз?

- Камчилик ва хатони бошидан излаш керак. Ҳозир ҳамма бош жамоа натижа кўрсата олмаганидан айбни қидирмоқда. Олдиндлари ёшлар, ўсмирлар терма жамоаларимиз мунтазам Жаҳон чемпионатларида ўйнарди. Ҳозир сўнгги бор қачон катта аренада иштирок этишганини эслолмайман. Футбол структурасини яхшиламай туриб Саудия Арабистони ёки шунга ўхшаш аллақачон футбол тизимини йўлга қўйиб олган терма жамоалар билан рақобатлашишимиз жуда қийин.

- Эктор Куперни ҳимоявий ўйини, деб кетказиб юбордик. Лекин биз ҳужумкор футбол билан Осиё грандларини юта оламизми? Ҳужумкор футбол билан уларга бас кела оламизми? Бунга тайёрмизми?

- Эктор Купер келганида биринчи бўлиб ҳимояни тўғирлаб олишимизни, кейин секин-секин ҳужумкор услубга ўтишимизни айтганди. Аргентиналик мураббий бошқарган пайтда ўйнаган ҳимоячиларда мудофаада қандай ўйнаш одатий ҳолга айланганди. 

- Фаластин билан ўйинда футболчилар атайлаб ютқазиб берган, деган фикрлар яна катта саҳнага чиқмоқда...

- Туҳматни гуноҳи оғир бўлади. Динимизда бундай гаплар гапиргани эҳтиёт бўлиш лозим. 

- Эктор Купернинг услуби тушмади, дедик. Вадим Абрамов нималар қилганини ҳамма кўрди. Энди бизга қандай мураббий керак?

- Хориждан яхши мутахассис олиб келиб вақт беришимиз зарур. Эктор Куперни бошлаган ишини охирига етказмасдан тезда ҳайдадик. Оддий мисол Карлос Кейрушни Эронни қандай даражага олиб чиққанини қаранг. 

- Бу ерда айб тактика танлашни билмаган, футболчиларни жойлаштиришни уддасидан чиқмаган Вадим Абрамовдами ёки шунча йиллар давомида йиғилиб келинган хатоларнинг якуними?

- Кўрган бўлсангиз Яманни ҳам қийналиб ютдик. Айб фақат мураббийда эмас. Ҳамма футболга алоқадор қанчадан-қанча футбол майдонларини кўпайтириш ўрнига уй қурилишга бериб юборишмоқда. Бизнинг авлод асфалтда, қумли майдонда тўп тепиб катта бўлди. Етишиб чиқаётган ёшларга шароитлар қилиб беришимиз даркор. 

- Дарҳақиқат бола футболдан чиқади уйига келади, тўйиб овқатланади ёки ўша овқатни ҳам емайди. Ҳамманинг уйида ҳам қозонида гўшт қайнамайди. Клубларимизни эса ўринбосарлар, U-18 жамоасидаги футболчи билан иши ҳам йўқ...

- Энди шу нарсани биз ютишимиз керак бўлган Жанубий Корея, Эрон, Япония билан солиштиринг. Уларда қандай, бизда қандай. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -25   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+5   
22 июн 16:04:18
fcnasafuz
Бразилиялик мураббий Сколаридан интервью олинг , у айтади терма жамоамиз кимларни кулида уйинчоклигини . Унинг сузлари куйидагича эди: "Футболчилар (Бунёдкор фк) машгулотда жуда зур, ОФК ЧЛ уйинларида эса машгулотдаги уйиндан асар хам йук". Тушуниб олаверинг бизнинг заиф нукталармиздан бири уша. Олаётган ойлигига чидай олмай коламиз, хасад килиб. Эктор Куперда хам шу вокеа булди, аник.
+4   
22 июн 17:40:56
Пахтакорим
хамма айб ўзимизда! бир биримизни орқамизни кавлайверамиз.... кавлайверамиз.... хеч чарчамаймиз. Тепадагилар хам шу ахволда.
+4   
22 июн 15:50:20
Ardito
Islombekö senı Sarkısyan odam qilib tanitganda sen Neftchiga tupurib ketgan odamsan! 4ta o'yinda 3ta avtogol urib ataylab klubni tark etgansan. Sen kabi noprofessionallar hisobiga terma mundialga chiqolmadi. Chiqolmaydiyamda
+2   
22 июн 17:01:23
Intillect 2060
Бу Исломни кечаги турда Сурхоннинг бир ўйинчиси ёш боладек алдаб ўтиб Қизилқумга гол уриб кетди, таниши Вадим сўтак буни МТЖда ўйнатмоқда, савол: Қайси холати термага тортади бунинг, жавоб таниш билишчилик, яна каррилайди Абрамовни тарафини олиб.
+2   
22 июн 16:57:06
Бахром Абдурахманов
Abdi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Avval Babayan, endi Abramov, keyingisi kim bo'larkin, kimni haqorat qilarkinmiz?
НАХОТКИ УЙИНЛАРНИ СОТИШЯПТИ,? КАНДАЙ ТУШУНИШНИ БИЛМАЯПМАН.ТАРКИБДА ШУНЧА ХИМОЯЧИ БУЛА ТУРИБ ЖАМОАНИ КАЛИТИНИ ОДИЛНИ ХИМОЯГА КУЙИШ?ВАНИЗ ВА ОЛЕГ ИККИ КАРИЯНИ УЧКУР АРАБЛАРГА КАРШИ АСОСИЙДА ТУШИРИШ ?АТАЙИН КИЛИНГАН БУЛМАСА КАНДАЙ АХИР? ШУНЧАЛИК ФУТБОЛДАН ХАБАРСИЗ БУЛИШИ МУМКИНМИ ТРЕНЕР?
+2   
22 июн 16:21:25
Abdi
Avval Babayan, endi Abramov, keyingisi kim bo'larkin, kimni haqorat qilarkinmiz?
+1   
22 июн 22:45:34
Arsenal $$$
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тўғри болалар футболидан тортиб УФАгача камчилигимиз бор.Лекин мураббий бир нарсадан умид қилсагина шу ишга қўл уради,бўлмаса йўқ.Ҳаттоки граннтларни имконияти ҳаминқадар ирок,ёки футболга беэтибороқ қувайт ҳам ютса бўлишлигини исбот қилишган.
Футбол + бугунги сонини куринг охиридаги фикрларини эшитинг балким кисман ирокнинг кувайтнинг г'алабаларига жавоб бор
+1   
22 июн 20:59:43
Intillect 2060
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Инилеев табири билан айтганда; боримиз шу!
УФАдан томир отган эски илдизларни суғуриб олинмаса бу ишлар давом эттаверади, чунки хатто хакамликда ҳам отадан болага эстафета сингари хакамлик ўтмоқда бошқаларга эса ўрин йўқ, бизда ҳамон эскича фикрдаги мураббийлвр кўпчиликни ташкил этади
+1   
22 июн 18:52:49
Intillect 2060
Бахтийор Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу нима деганингиз?Барези,Малдиниларни ҳам,италиялик ёш футболчилар ёш бола қилиб ташлаган пайтлари бўлган.Демак сизнигча италиялик машғур ҳимоячилар айбдор эканда?Тўғри термамизни мағлубиятига бир қанча омиллар сабаб бўлди.Бари бир масқарабоз футболчиларни тўғри жойлаштирганда,бунчалик шармандачилик юзага келмас эди.Натижа учун ҳар доим мураббий жавоб беради.Демак Саркиянни укаси Бабаяни акаси айбдор.
Абрамов айбдор тўғри, лекин МТЖга чақирилган ҳар бир ўйинчининг духи бўлмаса бир тийин, ироққа ўхшаган жамоалар япон, корейс, австралия билан қўрқмай ўйнайди, бизниеиларда улар билан ўйин бошидан мондраж яъни довдираш тўп билан ишлашда қўпол хатолар юзага кела бошлайди, Тўхтахўжаев аввалги эмаслигини ўзи ҳам билади, хуллас ўзимнинг шахсий фикрим МТЖга тортмайди, хаммамиз ўз фикримизга эгамиз биродар.
+1   
22 июн 18:17:54
CH E L S E A
Bu dumbullarga KLOP bilan GVARDIOLA KELSAYAM natija körsatolmedi...
+1   
22 июн 16:26:56
Диего Армандо Марадона Mexico 86
MUSA01 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"Саудия Арабистони билан учрашувда ҳисоб очилгунигача зарба бериш бир четда турсин, рақибни майдоннинг яримидан ўтказмадик" dedi Islom To'xtaxo'jayev.Shu joyiga Maza qilib kuldim.Manimcha bizani kamanda o'tolmagan edi shekilli ulani yaqqol 2ta vaziyati bo'luvdiku go'lgacha
Манимча Ислом уйинни курмаган шунчаки уриндикда утирган.Кайси ахволинга интервю берасан узинг шу пайтгача тузукрок уйнамаган булсанг дейдиган одам йук.
+1   
22 июн 16:01:08
Jaxon Jumaev
жуда тўғри фикр.футболимиз терма жамоага келганда оқсоқланиб қомади.хар жабхада чириб бўлди
+1   
22 июн 16:00:31
MUSA01
"Саудия Арабистони билан учрашувда ҳисоб очилгунигача зарба бериш бир четда турсин, рақибни майдоннинг яримидан ўтказмадик" dedi Islom To'xtaxo'jayev.Shu joyiga Maza qilib kuldim.Manimcha bizani kamanda o'tolmagan edi shekilli ulani yaqqol 2ta vaziyati bo'luvdiku go'lgacha
+1   
22 июн 15:57:47
Sharif81
Мисрда булиб утвотган мусобагада Ю21 ва Ю18 тупурарни олиб кетмаган ва бунга УФА ходимлари кизикмаган кеейин канака келажак хакида гапириш мумкун.
   
05 июл 11:02:33
Бахром Абдурахманов
Мирзаев А. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бизда талантли болалар кўп, уларни тўғри шуғуллантирадиган мураббийлар умуман йўқ ҳатто Р. Бердиев ҳам
ТУППА ТУГРИ.БЕРДИЕВ САВИЯЛИ МУРАББИЙ ДЕБ УЙЛАМАЙМАН.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика