UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  1 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  4 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  7 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  4 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  14 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  9 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  4

Интервью. Даврон Ҳошимов: "ОЧЛда ўйнайдиган кучли клублардан таклифлар бўлсагина кўриб чиқишим мумкин" Янгиликлар

Интервью. Даврон Ҳошимов: "ОЧЛда ўйнайдиган кучли клублардан таклифлар бўлсагина кўриб чиқишим мумкин"

Кетма-кет уч йилдан бери Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиб келган, Тошкентнинг "Локомотив" клуби бу йил кумуш медаллари билан чекланди.

Мавсум аввалида ва давралар оралиғида таркибини кучли футболчилар билан кучайтиришга эришган бўлсада, бу биринчи ўринни эгаллаш учун етарли бўлмади. Мураббий ўзгариши ҳам наф бергани йўқ. Биз билан суҳбатда бўлган футболчи Даврон Ҳошимов мавсум хақидаги фикрлари билан билан биргаликда, ОЧЛдаги рақибларга ҳам тўхталиб ўтди.

- Мавсум бошида клубингизни ўзгартирдингиз. Бир қатор жамоалар орасидан "Локомотив" жамоаси таклифини қабул қилдингиз. Хўш, клуб ҳақида аввал қандай тасаввурга эга эдингиз? Бу ерга келгач фикрларингиз ўзгардими?

- Жамоада илгари бирга ўйнаган дўстларим кўп эди, киришиб кетиш осон бўлди. "Локомотив" тўлиқ профессионал клублигини билардим. Амалда ҳам бунга яна бир бор амин бўлдим.

- ОЧЛда муваффақиятли иштирок этишига нима етишмади? "Локомотив"ни гуруҳдан чиқишга кўпчилик ишонч билдирган эди...

- Барқарорлик етишмади. Оптимал таркиб билан ўйнай олмадик. Жамоани бир нечта асосий футболчиси тарк этгани ўз таъсирини кўрсатди.


- ОЧЛда кучли таркиб, юлдуз футболчилар барча нарсани ҳал қилиб беришлиги мумкинми? Ёки ўзимизнинг маҳаллий ўйинчилар билан бунинг уддасидан чиқса бўладими?

- Осиё футболи жуда тез ривожланмоқда. Қатар, БАА, Саудия Арабистони клублари ўйинни асосан легионерлар орқали қуришмоқда. Бизда бундай даражадаги легионерлар учун катта маблағ йўқ. Бироқ, биз доим маҳаллий футболчилар билан рақобатбардош жамоа бўлиб келганмиз.

- "Локомотив"да мавсум оралиғида мураббий ўзгарди. Таркибда ўзгаришлар юз берди. Бу жамоага қай томонлама фойда келтирди?

- Деярли ҳеч нарса ўзгарган йўқ. Таркиб ўзаги сақланиб қолинди.

- Ўзбекистон чемпионатининг сўнги йиллардаги ҳолати, ҳалқаро майдондаги ўйинларимизга таъсир қиладими?

- Бизда ҳам халқаро чемпионатларида, ОЧЛда қатнашиш тажрибаси етарли. Фақат, ички чемпионатимиз савияси на ўсмоқда, на орқага кетмоқда. Битта жойда туриб қолгандек назаримда. Суперлигамизни кучайтира олсак, аминманки ОЧЛда жамоаларимиз узоқроққа боришади.

- "Локомотив" билан тақдирингизга ойдинлик киритдингизми? Бошқа жамоалардан таклифлар борми?

- Ҳозирча "Локомотив" аъзосиман. Таклифлар бор. Таътилдан кейин барчасини ҳал қиламиз.


- Сизда етарлича потенциал ва тезлик бор. Доим майдонда бор кучингиз билан ҳаракат қиласиз. Айтингчи, нима учун ўзингизни хорижда синаб кўрмайсиз?

- Таклифлар етарлича бўлади. Аммо, кўплари ўзимизни чемпионатдан савияси паст клублар. Мен ОЧЛда ўйнайдиган кучли клублардан таклифлар бўлсагина кўриб чиқишим мумкин.

- "Темирйўлчилар" янги мавсумни 21 январь куни бошлайди. Рақиб "Истиқлол"жамоаси. Тожикистон клубидан ўтиб олса жамоа "Ал Аҳли" меҳмони бўлади...

- Уларни кузатиб боряпмиз. "Истиқлол" жисмоний тарафлама кучли, "Ал Аҳли"да жамоавий ўйин яхши шаклланган.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -61   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика