UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  0 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  77 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  1 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1

Интервью беришни ёқтирмайдиган, энг яхши менежерга айланган футбол оламидаги кам сонли аёллардан бири Марина Грановская ҳақида Янгиликлар

Интервью беришни ёқтирмайдиган, энг яхши менежерга айланган футбол оламидаги кам сонли аёллардан бири Марина Грановская ҳақида

"Челси" раҳбари бўлган Марина Грановская матбуотда чиқишни ёқтирмайди. Аксинча, микрафон қаршисида ўтиргандан кўра дугоналари билан ҳамсуҳбат бўлишни ёқтиради.

Қолаверса, футболчиларни танлашда унча-мунчага хатога йўл қўймайди. Демак, ақлли менежер эканинни яширишга уриниб келадиган Марина Грановская ҳақида айрим маълумотларни тақдим қиламиз. 

У аслида ким?

Марина Грановская - ҳаёти давомида Москва давлат университетининг хорижий тиллар факультетида таҳсил олган, кейинчалик Канада фуқаролигини қабул қилган. Анча вақтдан буён нефть тармоғидаги фаолияти орқали Роман Абрамович билан ҳамкорлик қилиб келади. Ажабланарли жиҳати шуки, Марина бугунги кунда "Челси"нинг бош раҳбарига айланди. Бугунги кунда Англия футболида 200 дан зиёд директор бор. Марина ўта зиқна ва қаттиққўл савдогар эркаклар қаторида ўз ўрнини топгани эса диққатга сазовор.

Маринанинг бошқа директорлардан фарқли томони шундаки, у “Челси”ни бевосита ўша ернинг ўзида бошқаради, 2013 йилдан бери у мустақил иш юритмоқда. Ўта мураккаб соҳадаги вазифасини аксарият эркак касбдошларига нисбатан муваффақиятли бажармоқда.

Футболда бу аёлни ҳамма алдаб кетиши тахмин қилинганди. Дейлик, унинг “Наполи”нинг “телба” раҳбари Де Лаурентис билан Кавани бўйича Италияга борганидаги ҳолатини кўпчилик яхши эслайди. “Наполи”нинг қайсар хўжайини Марина хонимни кинояли тарзда, яъни "Марина, Марина, Марина" қўшиғи билан кутиб олади. Аслида қўшиқда ҳеч қандай ҳақоратли ёки камситувчи сўзлар топилмайди. Шунга қарамай, 2013 йилда "Наполи" соҳиби унга нисбатан бироз соқуққон муносабатда бўлади. 

Фарқли томони шундаки, "Наполи" ортда қолган йиллар давомида А Серия ғолиблиги қўлга киритиш орзусида яшайди. Марина Грановская эса "Челси" раҳбари сифатида 7 та нуфузли совринни қўлга киритди. Холбуки, у Жозе Моуринью даврида ҳам муваффақиятга эришган. Жоржиньонинг “Наполи”дан тўғри "аристократлар"га келишида ҳам айнан унинг ҳиссаси катта бўлди. 

Қувонарли жиҳати шуки, Грановская ҳозиргача обрўсига доғ туширадиган бирорта иш қилмаган. Бу савдо олами учун камёб ҳолатдир. 

Битта трансфер ортидан улкан даромад

Унинг яна бир мақтагулик жиҳатини Азар трансферидан яққол билиб олиш мумкин. Азарнинг юксак спорт формасида ва жамоага керак бўлган паллада “Реал”га ўтишига йўл қўйилмади. Маринанинг топқирлиги туфайли Азар трансферидан 160 миллион евро ишлаб олинди. 

"Челси" раҳбари тартибга катта эътибор беради ва ўзининг айрим хатти-ҳаракатларини меъёрдан чиқиб кетишига йўл қўймайди. Унга босимлар бўлиши табиий хол. Мисол учун, трансфер қилинган Вернер ва Лукаку тез орада гол уришни бошлаб юборишмаса, уларни харид қилган Грановская танқидлар остида қолиши ҳеч гап эмас.

Табрик баҳона таклиф

2021 йилдаги энг яхши футбол менежери унвонига айнан Марина эга бўлди. Шундан кейин "Челси" мухлислари уни табриклаш баҳонасида Рюдигернинг шатнома муддатини узайтиришни таклиф қилди. Айрим фанатлар эса раҳбар аёлни эришган мукофоти билан тақдирлаш ўрнига, унга нисбатан ҳурматсизлик намоён этишди. Германиялик футболчи билан тезроқ шартнома қилиш лозимлигини уқтиришди.  

Футболчиларни танлаш бобидаги усталик 

Таркибни сифатли ижрочилар билан бойитишда Грановская ички ҳис-туйғуларига таяниб иш юритадиган мутахассисга ўхшамайди. Гуманитар фанларни ўзлаштирган зиёли киши математиклар каби теран фикр юритади. Марина Владимировна футболчиларни ўзига хос услубда баҳолайди. Дейлик, Н'Голо Кантега ҳеч ким ишонч билдирмаганда, биргина Марина унинг порлоқ келажагига шубҳа қилмади. Кантенинг келиши "Челси"га катта фойда келтирди. Франциялик футболчи ўтган йили Чемпионлар лигаси ғолиблигида катта ёрдам берди. Унинг аралашуви билан ўта омадсизлик тез фурсатларда муваффақиятга айланмоқда. 

Лэмпарднинг истеъфога чиқарилиши ва спорт директори билан чиқиша олмай қолган Тухелнинг ПСЖдан олиб келиниши тўғри қарор эканилигига кўпчилик ишонмаган. Кўриниб турибдики, Тухелнинг келиши “Челси”нинг фойдасига хизмат қилмоқда.

Эътиборли жиҳати шундаки, Захави, Райола ва Мендеш каби ўз ишининг устаси бўлган агентлар у билан ҳамкорлик қилмоқчи эмас. Ҳозир "Челси"да бу номдор воситачиларнинг мижозлари йўқ. Қисқаси, улкан салоҳиятини бир неча марта кўз-кўз қила олган, ЕЧЛ ғолибасига айланган Марина Владимировна Грановская йил ниҳоясида бежиз қитъанинг энг яхши менежери унвонига лойиқ топилмади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика