UZ

Сўнгги янгиликлар

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  0 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

Интервью. Амиржон Сафаров: “Пули қанчалик кўп бўлса ҳам, маҳорати бўлмаса яхши футболчи бўла олмайди” Янгиликлар

Интервью. Амиржон Сафаров: “Пули қанчалик кўп бўлса ҳам, маҳорати бўлмаса яхши футболчи бўла олмайди”

Навбатдаги меҳмонимиз “Динамо” жамоаси билан янги мавсумда Суперлигага қайтиш учун курашишни мақсад қилган футболчи Амиржон Сафаров бўлади.

- Амиржон, яхшимисиз? Ҳозирда нималар билан бандсиз?
- Мен яхшиман, ҳозирда уйда, оилам билан бирга карантин қоидаларига риоя қилиб ўтирибмиз. Ҳозирда шу иш яъни ўйда ўтириш яхши ва маъқул иш бўлиб қолди. Қолаверса жамоам мураббийлари томонидан берилган, ўй шароитида бажарилиши мумкин бўлган машғулотларни бажариб келмоқдаман.

- Амиржон Сафаров ҳозирда Тожикистон клубига ўтганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга нима дейсиз?
- Ҳа ҳозирда ҳамманинг оғзида шу гап. Яқинларим ва ўртоқларим ҳам мен билан боғланиб, хақиқатдан ҳам Тожикистонга кетганлигимни сўрашмоқда. Аммо мен уларга қолаверса мана шундай миш-мишларни тарқатганларга ҳали мен Ўзбекистондаман ва “Динамо” жамоаси билан бир йиллик шартномам бор демоқчиман. Унинг устига устак мен янги мавсумда “Динамо” жамоаси билан Суперлигага қайтиш учун курашмоқчимиз.

- Келинг энди “Динамо” жамоасининг ўтган мавсум Суперлигадаги иштироки ҳақида ўз фикрларингиз билан ўртоқлашангиз. Жамоа мавсум бошида яхши старт олган эди. Аммо чемпионат охирларига келиб кетма-кет мағлубиятларни қабул қилиб олди. Бунга сабаб нима бўлди?

- Тўғри “Динамо” жамоаси стартни яхши бошлади. Негадир мавсумнинг иккинчи қисмида ёш жамоадошларимга тажриба етишмади. Билмадим нега биргина мағлубият баржанинг руҳиятини синдирди. Тўғри кейинчалик ғалаба қозондик. Лекин кеч бўлганди.


- Балки бу мағлубиятларга жамоанинг молиявий тарафдан кучсизланганлиги сабаб бўлгандир?

- Бу гапингизда ҳам жон бор. Бу борада жамоа вакиллари оз бўлсада қийинчиликка дуч келди. Лекин буни мағлубиятларга асосий сабаб деб кўрсатмаган бўлардим. Мағлубиятларга биргина сабаб бор, у ҳам бўлса жамоадошларимнинг руҳияти тушиб кетгани ва ишончсизлик деб биламан. Бошқа сабаб кўрмаяпман.

- Амиржон Сафаровга хориж клубларидан таклифлар бўлганмиди?

- Яширмайман 2019 йил мавсум якунланганидан сўнг кўплаб хориж жамоалардан таклифлар бўлди. Малайзия, Индонезия, Вьетнам ва Тожикистон давлатлари жамоалари мен билан боғланишди. Аммо мен “Динамо” жамоаси билан шартномам борлигини айтдим ва таклифларни рад этдим.

- Амиржон ўтган мавсумда негадур майдонга аксарият вазиятларда захирадан тушдингиз. Бунга сабаб нима? Нега мураббий сиз ва тажрибали ҳужумчи Баходир Насимовнинг хизматларидан 10-15 дақиқа фойдаланди?

- Биринчи сабаб бунга мен мавсум бошида жароҳатим борлиги бўлди. Жароҳатим тиклангунича кўплаб учрашувларни асосий таркибда бошлолмадим. Кейин менинг асосий таркибда майдонга тушмаганимга мураббийнинг тактикаси сабаб булиши мумкин. Хуллас буни мен эмас мураббийлар ҳал қилади. Шу сабабдан бунинг асосий сабабини билмадим.

- Сиз бир муддат “Насаф” жамоасида ҳаракат қилдингиз. Ушбу жамоа билан қолган хотиралрингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Мамлакатимиздаги энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Қолаверса ушбу жамоа ҳар томонлама мукаммал ташкил топган жамоадир. Кучли академия, кучли футболчилар ва психолог Рўзиқул Бердиев. Хуллас кучли жамоа.

- “Насаф” жамоасида дўстингиз ким эди?

- Айтяпманку ушбу жамоа кучли бўлишдан ташқари аҳил бир оила ҳам хисобланади. Шу сабабдан бутун жамоа менинг дўстим. Бунинг исботини, жамоага келишим билан барчанинг илиқлик билан кутиб олиши билан кўрса бўлади.

- Мана бир неча жамоаларда тўп тепиб келяпсиз. Шу вақт ичида сизга энг яхши тандем бўла олган футболчини эслай оласизми?

- Ҳа албатта! Бу футболчи ҳозирда мураббий бўлиб ишлаётган - Алишер Холиқов. Ушбу собиқ футболчи билан жуда ажойиб тандем бўла олганмиз. 2017 йилги мавсумда бизга ҳавас қиладиганлар талайгина эди.

- Бу йил жамоангизга Про-лигада қайси жамоалар жиддий қаршилик қилади деб ўйлайсиз?

- Менимча “Истиқлол” ва “Шўртан” жамоалари бизга жиддий қаршилик кўрсатса керак. Сабаби бу жамоаларда биринчидан кучли футболчилар бор, иккинчидан бу жамоаларда тажриба етарлича бор.

- Сизнингча ўтган мавсумда сизга рақобат қилган жамоадошингиз ким бўлди?

- Албатта иккиланмасдан бу Қадамбой Нурметов бўлди дейман. У билан ажойиб рақобат қила олдик десам адашмайман.

- Нима деб ўйлайсиз, ҳозирда ўзбек жамоалари орасида энг кучли жамоа қайси бири?

- Менинг фикримча бу “Насаф” жамоаси бўлса керак. Сабаби ёш ва тажриба бирлашган бу жамоада. Албатта бундай жиҳатлар билан кўплаб ғалабаларни қўлга киритса бўлади. Буни эса “Насаф” жамоаси исботлаб келмоқда.



- Футболчиларимиз орасида кучсизларини айта оласизми?

- Шу саволингизга жавоб бермасам майлими?

- Нега?
- Сабаби мен бировни ғийбат қилишни ёмон кўраман.

- Демак бундай футболчилар бор лекин айнан кимлигини айта олмайсиз тўғрими?

- Шундай деса ҳам бўлади.


- Келинг яна бир долзарб мавзуда саволни қарши оласиз. Ўзбек футболида пулнинг ўрни устунми ёки маҳоратми?

- Менимча маҳорат биринчи ўринда. Тўғри маблағ ҳам асосий бўлиши мумкин. Лекин менинг фикримча ҳар қандай маблағи бор инсон ҳам маҳорати бўлмаса футболчи бўла олмайди.

- Амиржон бу йил Суперлигада чемпионлик учун қайси жамоалар кураш олиб боради деб ўйлайсиз?

- Менимча “Пахтакор”,”Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари чемпионлик учун курашса керак. Сабаби бу жамоаларнинг ҳозирги ҳолати шуни кўрсатмоқда.

- Нега бу жамоалар қаторида “Навбаҳор” жамоасини қўшмадингиз?

- Билмадим “Навбаҳор”да бу йил ҳам чемпионлик учун иштиёқни кўрмаяпман. Балки бу йил ўзгаришлар ўз мевасини бериши мумкиндир аммо билмадим.


- Сиздан олдин интервюларимизда иштирок этган Суннатулло Абдуллажонов томонидан сизга берилган савол. Эслай оласизми сўнгги бор Суперлиганинг қайси бир жамоалар ўртасидаги учрашувни телевидения орқали томоша қилдингиз?

- Ҳа эсимда. Охирги кўрган учрашув “Навбаҳор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги баҳс эди. Албатта жудаям қизиқарли бўлганди. Охирида “Навбаҳор” жамоасининг ғалабаси эса ушбу учрашувда ажойиб якун бўлган эди деб ўйлайман.

- Сиз билан интервьюмиз қизиқарли бўлди деб ўйлайман. Албатта таклифимизни рад этмаганингиз учун раҳмат ва мухлисларга тилакларингиз бўлса марҳамат...

- Мухлисларга қолаверса барча юртдошларимга уйда ўтиришларини ва карантин қоидаларига риоя қилишларини айтган бўлардим. Ўшанда биз бу вирусни енгамиз деб ўйлайман. Кейин эса яшил майдонни соғинганлар учун шуни айтардимки, бу балони енгиб ўтамиз ва кучли футболчи бўлиб қайтамиз. Бизни кутишини ва бунинг эвазига муросасиз учрашувларни биз уларга тақдим этишимизни ваъда берган бўлардим.

Шохрух Мейлихолов суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика