UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  1 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  5 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  12 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  23 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62

Интервью. Абдужамол Исроилов - Канчельскиснинг эътирофи, қачон яшил майдонга қайтиши ҳамда уни элга танитган жамоа ҳақида Янгиликлар

Интервью. Абдужамол Исроилов - Канчельскиснинг эътирофи, қачон яшил майдонга қайтиши ҳамда уни элга танитган жамоа ҳақида

Кўплаб мухлисларини "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Абдужамол Исроиловнинг қачон жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтиши қизиқтирмоқда.

Дарҳақиқат, иқтидорли ярим ҳимоячи Суперлига 2019 биринчи даврасида “лочинлар” сафида катта ҳажмдаги ишни бажарган эди. Бироқ, кутилмаганда оғир жароҳатга йўлиқиб, узоқ муддатга сафдан чиққанди.

Бугун биз Абдужамол Исроилов билан боғланиб,тикланиш жараёнлари ҳусусида суҳбатлашдик.

- Айни вақтда тўлиқ тикланиб улгурдингизми? Янги мавсумда мухлислар яна сизнинг ўйинингиздан баҳраманд бўлишадими?
- Эътибор учун раҳмат. Жароҳат футболнинг бир қисми экан. Ҳозир анча яхшиман. Москвада кичик жарроҳлик амалиётини ўтадим. Насиб қилса бир ойлардан кейин машғулотларга қўшиламан. Олдингидан кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан.

- Сизнинг ҳолатингиздаги аксарият футболчилар руҳий тушкунликка тушиб қолади. Жароҳат олган пайтингизда қалбингиздан қандай кечинмалар ўтди? Нималарни ўйладингиз?
- Буни бошдан ўтказиш оғир бўларкан. Футбол ўйнашни истайсиз-ку, имкониятингиз бўлмаса. Қийналган пайтларим ҳам бўлди. Оила аъзоларимга раҳмат айтаман, доим ёнимда бўлишди. Клубдагилар далда бўлиб туришди. Сен бизга кераксан, ҳали ўйнашинг керак дейишди. Мухлислар асло ёлғиз қолдиришмади. Улар учун янада яхшироқ тўп тепишга интиламан.

- “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис интервьюларини бирида сизни топ чемпионатларда ўйнаб кета олади деганди. Кучли чемпионатларда ўйнаш орзуингиз борми?
- Тўғрисини айтсам, мураббийимизнинг бу гапларидан хурсанд бўлдим. Андрей Антанасовичнинг эътирофи менга янада қўшимча куч берди. Топ чемпионатларда тўп тепиш ҳар бир футболчининг орзуси ва мақсади ҳисобланади.

- Андрей Канчельскиснинг қайси жиҳати сизни ажаблантирди?
- Аввало, Канчельскиснинг инсонийлик хусусиятини эътироф этишим керак. Дейлик, ўз даврида кўпчилик билган “Манчестер Юнайтед” клубида тўп тепган. Биз - футболчилар билан ҳам, клубдаги оддий ходимлар ва мухлислар билан ҳам бирдек самимий муомала қилади. Бу мени жуда ҳайрон қолдирди. Унинг одамгарчилигига тан бердим.

- Суперлига 2019 учрашувлари доирасидан ўрин олган “Пахтакор” ва “Навбаҳор” учрашуви йилнинг энг қизиқарли учрашувларидан бири бўлди. Унда сиз “Шерлар” дарвозасини ишғол қилган эдингиз. Назаримда мана шу ўйин сизни оммага янада яқинроқ танитди...
- Эсингизда бўлса 2017 йил Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ўйнаганман. Кўпчилик бизни “Лестер”га қиёслашганди. Ўша пайтларда мен ва бошқа футболчилар маҳаллий мухлисларга танилиб эътиборга тушганмиз. Сиз айтгандек “Пахтакор”га қарши кечган 2:2 ҳисобидаги ўйин мени танитди дея оламан.

- Келинг суҳбатимизни ОТЖ ҳақида давом эттирсак. Ўз вақтида сиз ҳам мазкур терма жамоа билан Осиё чемпионтида ғолиб чиққансиз. Қайсидир маънода ўзингизни ҳиссангизни қўшгансиз. Тарихни такрорлаш билан биргаликда, янги тарих яратиш ҳозирги олимпиячиларимизнинг олдида турган асосий мақсади ҳисобланади. Ўтган галги турнирга қараганда, бу сафар муносабат бошқача бўлади. Боиси, ўртага Олимпиада йўлланмаси қўйилган...
- Тўғри айтасиз. Таиланддаги Осиё чемпионатига ҳамма жамоалар бошқача тайёргарлик ва масъулият билан келишади. Бизнинг терма жамоамиз таркиб жиҳатдан асло кучсиз эмас. Кучли термалар билан бемалол ўйнай олишларига ва олимпиядага чиқишларига ишончим комил.

- Жанубий Корея, Япония билан аввалги сафар чорак ва ярим финал босқичида ўйнаганмиз. Энди эса Корея билан бир гуруҳдан ўрин олдик...
- Гуруҳимиз кучли. Шундай бўлсада, биринчи ўрин билан кейинги босқичга ҳавотирсиз чиқа олишади. 2018 йил Хитойдаги мусобақада бир бош устунлигимиз билинганди. Ҳеч қайси ўйинни тасодиф туфайли ютганмиз дея олмайман. Рақибларимизни учта, иккита тўп фарқи билан мағлуб этганмиз. Менимча, сенсацияга қиёслаш ноўрин. Ишқибозлардан ОТЖ га ишонишларини сўраб қоламан. Наманганлик мухлислар бизни қўллаб қувватлашдан чарчашмасин. Мана, бу йил “Навбаҳор” олдига чемпионлар лигасига чиқиш ва чемпионлик вазифаси қўйилмоқда. Уларнинг олқишлашлар  остида марраларни забт этамиз деган умиддаман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика