"Интер" ярим ҳимоячиси жароҳат олди

Alisher
20 июн 2020
"Интер" ярим ҳимоячиси Стефано Сенси жамоа лазаретига тушди.

24 ёшли хавбек машғулотларда сонидан жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этиш керакки, Сенси камида "Интер"нинг яқин икки ўйинини, яъни "Сампдория" ва "Сассуоло" жамоаларига қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Сенси жорий мавсум "Интер" либосида А Серия доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: inter.it