

Хакимининг тез орада "Пари Сен-Жермен" билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Милан клуби 22 ёшли марокашлик футболчига ўринбосар изламоқда ва Эктор Бельерин ("Арсенал"), Давиде Заппакоста ("Женоа") ва Мануэль Лаццари ("Лацио") номзодини кўриб чиқмоқда.
"Интер" шунингдек ПСВ ҳимоячиси Дензел Дюмфрисга ҳам қизиқмоқда, аммо ўйинчининг нархи миланликлар учун юқорилик қилади.



