

Бу миланликларнинг жорий мавсумда сафарда ўтказган олтинчи ўйиндаги олтинчи ғалабалари бўлди. Илгарироқ Конте жамоаси сафарда “Кальяри” (2:1), “Милан” (2:0), “Сампдория” (3:1), “Сассуоло” (4:3) ва “Брешия (2:1)ни таслим этишганди.
Шу тариқа “Интер” Европанинг энг кучли бешта чемпионатидаги клублар орасида сафардаги барча беллашувларда ғалабага эришган ягона клуб бўлиб турибди.



