

Симоне Инзаги жамоаси "россонерилар"ни А Сериянинг 5-турида 5:1 ҳисобида таслим қилди. "Нераззури"лар сўнгги 5та баҳс барча турнирларда рақибга 12та гол уриб, 1та ўтказиб юборишди.
"Милан" тарихда илк бор дербиларда кетма-кет 5 маротаба ютқазди. Бироқ "Милан" "Интер"ни икки бора кетма-кет 6 марта таслим қилган, бу воқеа XX асрнинг биринчи ярмида содир бўлган эди.



