

Манбанинг таъкидлашича, Миланнинг "Интер" клуби етакчилари Лаутаро Мартинес ва Николо Барелла билан шартнома узайтриш ҳаракатида.
Ҳар икки футболчининг "нерадзурри" билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.
Лаутаро Мартинес жамоа сафида 2018 йилдан буён ҳаркат қилса, Николо Барелла 2019 йил клубга келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лаутаро Мартинес "Реал" ёки "Барселона"га ўтишга тайёрлиги хабар қилинганди.




