

"Интер" хорватиялик футболчига бир мавсум учун 5 миллион евро миқдорида маош таклиф қилмоқда, томонлар келишувга эриша олишмаяпти.
Агар янги битим имзоланмаса, "Интер" ўз эътиборини "Андерлехт"да ўйнаётган испаниялик ярим ҳимоячи Серхио Гомесга қаратади.
Гомес жорий мавсум Бельгия олий лигасида 32та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 10та ассист қайд этди.



