"Интер" "Монако" ҳимоячисига қизиқмоқда

Alisher
27 июл 2021
Ҳимоячи Жибриль Сидибе "Монако"дан кетиши мумкин.

28 ёшли франциялик футболчи "Интер" шорт-листига тушиб қолди.

Қайд этиш керакки, клуб Сидибе билан 7 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр. Ўйинчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Сидибе 2020/21 йилги мавсум барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Foot Mercato