"Интер" "Милан" алоҳида стадион қурмоқчи бўлаётганидан норози

Omonjon To`xtamirzayev
31 мар 2023
"Интер"дагилар "Милан"нинг алоҳида стадион қуриш нияти борлигидан кескин норози.

"Нерадзурри" бу ҳақида "россонери"га ҳам маълум қилиб улгуришган. "Интер" хўжайини Стивен Чжан бундай вазият юзага келганидан қаттиқ хафа.

Маълумотларга кўра, Чжан Жерри Кардиналдан янги арена бўйича умумий стратегик режа тузиш бўйича "Милан" раҳбарияти билан учрашув ташкил қилишни сўраган, бироқ бу сўров рад этилган.

"Интер" нима бўлганда ҳам Миланнинг Сан-Сиро туманида қолмоқчи. Агарда Милан муниципалитети билан келиша олмаса, "Интер" лойиҳасини ҳаётга тадбиқ қилиш учун бошқа жой излайди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: football-italia.net