"Интер" Мертенс учун "Манчестер Юнайтед" билан курашади

Aslanov Jasurbek
14 апр 2017
"Интер" "Наполи" ярим ҳимоячиси Дрис Мертенс учун "Манчестер Юнайтед" билан курашади.

Маълумотларга кўра, "Интер" раҳбарияти клуб вице-президенти Хавьер Занеттини Мертенс борасида музокаралар ўтказиш учун Неаполга юбормоқчи. Дрис учун курашда МЮ етакчи бўлиб қолмоқда, чунки футболчининг ўзи Гонсало Игуаин тақдирини қайтармоқчи эмас.

Жорий мавсумда Мертенс "Наполи" сафида барча турнирларда 39 та учрашувда иштирок этиб, 26 та гол урди ва 12 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia