"Интер Майами"ни "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси бошқариши мумкин

Mirjalol Normatov
6 янв 2021
Англия аёллар термаси бош мураббийи Фил Невилл иш жойини ўзгартириши мумкин.

"The Telegraph"нинг ёзишича, у "Манчестер Юнайтед"даги собиқ жамоадоши Дэвид Бекхэм очган "Интер Майами" бош мураббийи бўлишга яқин турибди.

Қайд этилишича, айни дамда Англиядагилар аёллар термасини Олимпиада ўйинларига тайёрлаш учун мураббий излашни бошлаб юборган.

Олдинроқ "Интер Майами" таркибига Лео Месси ҳамда Луис Суаресни қўшиб олишни ният қилаётгани борасида маълумотлар тарқаганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph