

"Интер Майами" клуби "Гремио" ҳужумчисининг хизматларига жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда. АҚШ клубидагилар Суарес яқин вақтларда жамоага келиб қўшилишига ишонмоқда. Ушбу клубда ҳозир унинг собиқ жамоадошлари Лео Месси ҳамда Сержи Бускетс ҳам фаолиятини бошлади.
Ушбу мавсум Бразилия чемпионатида Луис "Гремио" таркибида 12 ўйинда қатнашиб, 4 гол ва 3 ассист қайд этди.



