"Интер" Мартинес учун истисно қилишга тайёр
08 дек 2023 19:03
Янгиликлар
"Интер" Мартинес учун истисно қилишга тайёр
"Интер" Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лаутаро Мартинес учун янги шартнома тайёрламоқда.
Футболчини таркибда узоқ вақтга сақлаб қолиш учун "нерадзурри" истисно сифатида клубнинг ойликлар тузилмасини бузишга тайёр. Мартинес атрофидаги вазиятни Европанинг кўплаб топ-клублари кузатмоқда, аммо "Интер" форвардни ўз сафида сақлаб қолмоқчи ва йилига 10 миллион евро тўлашга ҳам рози (ҳозир Мартинеснинг маоши 6,5 миллион евро).
Аргентиналик Италия клуби сафида 2018 йилдан буён ҳаракат қилади. Унинг шартномаси 2026 йилгача амал қилади. Бу мавсум Мартинес А Серия ва Чемпионлар Лигасида 19 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди.
"Transfermarkt" портали 26 ёшли форвардни 100 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар